UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09"Барселона" "Манчестер Сити"га 8 млн евро тўлашига тўғри келади 0 16:42Дана Уайт Усман Нурмагомедовни UFC'га жалб қилиш ҳақидаги саволга битта сўз билан жавоб берди 0 15:16Бугун Синдаров Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 14:41Сербиядаги илк UFC турнири ташкилотнинг иккита рекордини янгилади 0 14:17Элдорбек Усмонов АҚШдаги турнирда биринчи бўлди 0 14:15Франциянинг олти карра чемпиони профессионал мақомидан маҳрум бўлиши мумкин 0 13:48Нурмагомедов: "Ҳаммасини Ислам Махачевнинг маслаҳати ҳал қилди" 0 13:17Ўзбекистон хоккейи йўқолиб кетиш хавфи остида: хоккейчилар ва ота-оналар Президентга мурожаат қилди 0 12:39Уильям Сепеда WBC чемпиони! Мураталла IBF камарини ҳимоя қилди 0 12:14Суперлига. Бугун иккита ўйин гувоҳи бўламиз. "Бунёдкор"да техник мағлубият 0 11:46Canadian Open. Учинчи ракеткамиз асосий тўрга йўл олди 0 11:11Разамбек Жамалов ва Ғуломжон Абдуллаев чемпион, яна икки эркин курашчимиз ҳам шоҳсупада (ФОТО) 0 10:42Тўрт нафар эркин курашчимиз жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:13"Брентфорд" клуб тарихидаги рекорд харидни эълон қилди 0 09:44Арман Царукян иштирокидаги беллашув муддатидан аввал якунланди 0

10 ноя 07:18
Янгиликлар

Бошқалар

Ҳайъат йиғилиши танқидий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унга жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раислик қилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси сектор мудири Шавкат Султонов ҳам иштирок этди.

Олдинга ўтиб айтиш керак, Ҳайъат йиғилиши кескин ва танқидий руҳда ўтди. Яхши маълумки, сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соҳада мавжуд барча муаммоларга ўз вақтида ечим топилмоқда. Хўш, бунга мамлакат спорт жамоатчилиги қандай жавоб бермоқда? Жойларда ҳукумат қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш қандай йўлга қўйилган? Бугунги Ҳайъат йиғилишида ана шу саволларга жавоб изланди.

Кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала – 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов маъруза қилди.

“Маълумки, 2017 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга асосан 21 та устувор олимпия спорт турлари бўйича 4 йилга мўлжалланган Дастур тасдиқланди. Дастурга мувофиқ, Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнининг асосий босқичларидан бири, 2018 йилда Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинлари ҳамда Аргентинада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасида III Олимпия ўйинларида спортчилармиз муваффақиятли иштирок этишди.

Олимпия ўйинларида иштирок этишга асосий номзод сифатида танлаб олинган спортчилар билан алоҳида режа асосида тайёргарлик ишларини олиб бориш мақсадида Хитой, Россия, Беларусь, Франция, Эстония, Польша, Грузия, Мексика ва Аргентина каби ривожланган давлатлардан 13 нафар хорижий мутахассислар ва тренерлар жалб этилди. Шуни алоҳида қайд этиш жоиз, 2019 йилдан 2020 йил июнь ойигача бўлган муҳлат Олимпия ўйинларига йўлланма (лицензия) берувчи муҳим давр ҳисобланади.

Агар бугунгача Токио Олимпиадаси учун спортнинг 11 та туридан қўлга киритилган 24 та лицензия эгаларини таҳлил қиладиган бўлсак, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан етишиб чиққан спортчилар томонидан шу кунга қадар биронта ҳам лицензия қўлга киритилмаганлиги ойдинлашади.

Асосий муаммоларимиздан яна бири – етакчи спортчиларимизга муносиб захиранинг йўқлиги. Бунинг асосий сабаби, олий спорт маҳорати мактаблари томонидан республика ва халқаро спорт мусобақалари натижаларини чуқур таҳлил қилиб, вазиятга илмий жиҳатдан ёндашмаётганлигидир. Ҳозирда Оксана Чусовитина, Светлана Радзивил, Надья Дусанова каби етакчи спортчиларимизга муносиб ўринбосарлар етишиб чиқмаяпти. Бироқ, афсуски Олий спорт маҳорати мактаблари томонидан бу жараён чуқур таҳлил қилинмаяпти.”

Шунингдек, маърузачи жойларда селекция ишлари тўғри йўлга қўйилмагани, бунинг оқибатида қанчадан-қанча иқтидорли ёшлар ўз маҳоратлари ва истеъдодларини намоён эта олишмаётганини ҳам кескин танқид қилди.

Кун тартибидан ўрин олган иккинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича аҳоли, айниқса уюшмаган ёшлар, шу жумладан хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, спортнинг оммавийлигини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан вазир ўринбосари Шариф Мўминжонов маъруза қилди.

Маърузачи ўз сўзида махсус ишчи гуруҳ томонидан вазирликнинг 10та ҳудудий бошқармасида олиб борилган ўрганишлар натижасига тўхталиб, аксарият ҳудудларда қарор ижросини таъминлаш қониқарсиз даражада эканлигини кескин танқид қилди. Аҳоли орасида оммавий бадантарбия машқларини мунтазам йўлга қўйиш, 5т муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўлган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун шароитлар яратиш борасида ҳам жойларда қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Йиғилишда Навоий ва Бухоро вилоятларида мавжуд ҳолатни таҳлилий ўрганиб чиқиш ҳамда ушбу ҳудудий бошқармалар раҳбарияти фаолияти бўйича вазирлик раҳбариятига аниқ таклиф киритиш вазифаси юкланди.

Ҳайъат йиғилиши кун тартибидан ўрин олган “2019 йил Инвестиция дастури доирасида спорт иншоотларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати, вазирликнинг ҳудудий бошқарув идоралари ҳамда республика ташкилотлари ва таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати, вазирлик тизимидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва улардан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида” вазир ўринбосари Нодир Муротовнинг ҳисоботи тингланди.

Афсуски, мазкур йўналишда ҳам жойларда амалга оширилган ишларни қониқарли, деб бўлмайди. Хусусан, бугунги ахборот асрида айрим ҳудудий бошқармаларнинг махсус веб-саҳифалари яратилмаган ёки мавжудлари ҳам мутлақо қониқарсиз аҳволда. Шунингдек, айрим Республика олий спорт маҳорати мактаб-интернатлари ҳам мазкур масалага панжа ортидан қараётганлиги жиддий танқид қилинди.

Ҳудудларда фойдаланилмай турган спорт иншоотларидан давлат – хусусий шериклик асосида фойдаланиш борасидаги ишлар ҳам оқсамоқда. Қолаверса, жойлардаги ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан иш компьютерларининг жуда катта қисми маънан эскирган. Уларни тубдан янгилаш давр талаби эканлиги ҳам эътироф этилди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳудудлардаги масъул раҳбарлар Ҳайъат йиғилишида билдирилган танқидий мулоҳазалардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ишни пухта ташкил этса, бу мамлакат спорти тараққиёти ва энг муҳими, аҳоли, қолаверса жамият саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг