10 мар 14:27
Янгиликлар
Хоккей

"Ҳумо" хоккейчилари 3 ойдан буён маош олишмаяпти — манба
Спорт журналисти Шерзод Нурматов ўзининг Telegram каналида Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клубида молиявий муаммолар борлигини ёзди.
"Тошкентнинг "Ҳумо" жамоасида иш ташлаш рўй берган ва ўйинчилар машғулотларга келмаган. Агар раҳбарият қарзидан қутулмаса, жамоа сафардаги плей-офф баҳсларига боришдан бош тортмоқчи.
"Ҳумо" Қозоғистон мунтазам чемпионати якунларига кўра, 40 учрашувда 58 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллади. Тошкент клуби плей-оффнинг биринчи босқичида 5 ўйинлик серия якунларига кўра "Горняк"дан устун келганди", деб ёзган Нурматов.
Ҳавола :
Манба : t.me/uz_eksport
Фикрлар