UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

01 фев 10:34
Янгиликлар

Шахмат

Ҳумоюн Бекмуродов ФИДE спорт устаси унвонини қўлга киритди

Мамлакатимизнинг ёш ва иқтидорли шахматчиларидан бири Ҳумоюн Бекмуродов янги даражага кўтарилди, у ФИДE спорт устаси унвонига сазовор бўлди.

Ушбу ёш шахматчимиз шу кунга қадар ўсмирлар ўртасидаги кўплаб мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган, шунингдек 2020-йилда ўтказилган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритган ҳолда якунда “Спарк” автомашинаси билан тақдирланган эди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси Ҳумоюн Бекмуродовни ушбу муваффақият билан табриклайди ва тез орада халқаро гроссмейстер даражасини ҳам қўлга киритишида омад тилайди.

Эслатиб ўтамиз, дунё тарихидаги энг ёш гроссмейстер мақомини 2021-йил 30-июнда ҳинд миллатига мансуб бўлган америкалик Абхиманю Мишра қўлга киритган. У атиги 12 ёш, 4 ою 25 кунлигида шахматдаги энг юқори даражага кўтарилган эди. 

Бунгача нақд 19 йилдан зиёд вақт давомида жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери мақомини россиялик Сергей Карякин ўз қўлида сақлаб турган. Шунингдек, ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Абдусатторовлар ҳам гроссмейстерлик талабини бажарган дунёдаги энг ёш шахматчилар сафидан жой олганини алоҳида таъкидлаш керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг