UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

25 июн 21:30
Янгиликлар

Дзюдо

IJF дастури доирасида 40 та мактабга татами ва кимонолар етказилмоқда

Теглар :  ДзюдоIJF
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг “Мактабларда дзюдо” дастури доирасида мамлакатимизнинг йигирмата умумтаълим мактабига татами ва кимонолар тақдим этилмоқда.

“Мактабларда дзюдо” IJF лойиҳаси бўлиб, дастурнинг асосий мақсади 5-12 ёшли болаларни дзюдо орқали ижтимоий, таълимий ва жисмоний кўникмаларга ўргатишдан иборат.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси мамлакатимизнинг йигирмата умумтаълим мактабида “Мактабларда дзюдо” дастурини амалга оширишга келишиб олди.

Ҳозирги кунга қадар, “Мактабларда дзюдо” дастури мамлакатимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 20 та мактабни қамраб олган эди.

Жорий йилнинг 15 январида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, IJF президенти Мариус Визер, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича ҳамкорлик битимини имзолади.

Мазкур битимга асосан “Мактабларда дзюдо” дастурига яна 20 та мактабни жалб этиш ва уларнинг сонини 40 тага етказишни кўзда тутилган.

Келишув доирасида IJF Ўзбекистонга ҳар бир мактаб учун биттадан татами ва болалар учун 50 та кимоно тақдим этди. Яқин кунлар ичида татами ва кимонолар дастур доирасидаги мактабларга етказиб берилади. 

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ушбу мактаблар қошида ташкил этиладиган тўгаракларда жами 900 нафарга яқин ўқувчиларнинг дзюдо билан мунтазам шуғулланиши таъминланади.

Мазкур лойиҳа Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббуснинг иккинчи қисмини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади.

Эслатиб ўтамиз, беш ташаббуснинг иккинчи йўналиши ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён этиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг