UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

10 июн 19:03
Янгиликлар

Дзюдо

IJF дзюдо мусобақаларини сентябрдан бошлашга умид қилмоқда

Теглар :  ДзюдоIJF
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) ўз мусобақаларини сентябрь ойидан бошлашга умид қилмоқда.

Бу ҳақида ташкилот Халқаро федерацияга аъзо мамлакатларнинг ҳар бирига расмий нома жўнатган. 

“Қадрли, дзюдо оиласи, 

Биз дунё бўйлаб саломатлик ҳолати ва мамлакатларнинг COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича олиб бораётган ишларини кузатиб бормоқдамиз. Баъзи мамлакатларнинг чегараларни очиш йўлидан бораётганидан мамнунмиз. Умид қиламизки, бу ҳолат бошқа минтақаларда ҳам кузатила бошлайди. 

Ҳозирги кунда Халқаро дзюдо федерацияси ташкилий қўмиталар билан билан дзюдо мусобақаларининг янги тақвими устида иш олиб бормоқда. Биз ўтказилиши тўхтаб қолган мусобақаларни Олимпия ўйинлари саралаш дастурида қатнашадиган спортчилар учун ҳам жуғрофий, ҳам муддатли жиҳатдан адолатли қилиб ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг мақсадимиз дзюдо бўйича жаҳон турнералирини хавфсиз ва адолатли қилиб қайта бошлашдир. 

Ҳозирда IJF мусобақаларини сентябрь ойидан давом эттиришни режалаштирмоқда. Аммо бу коронавирус омиллари бизнинг ихтиёримизга боғлиқ эмас. Умид қиламизки, ушбу вирус ўша пайтда саломатлик ва иш шароитига таъсир қилмайди. Сизлар билан учрашувни интизорлик билан кутамиз ва барчангизга сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз”, – дейилади ушбу номада.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг