UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

24 мар 18:41
Янгиликлар

Дзюдо

IJF президенти дзюдо оиласига мурожаат йўллади

Ҳурматли дзюдочилар! Қадрли, дзюдо Оиласи аъзолари!

Ҳозир биз ҳаммамиз қийин ва мураккаб кунларни бошдан ўтказяпмиз. Кенг миқёсда тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси сабаб кутилмаган ўзгаришлар билан тўқнаш келяпмиз. 

Шу ўринда катта дзюдо оиласининг ҳар бир аъзосига мана шундай таҳликали кунларда ўзимнинг илиқ саломим ва сўзларимни етказишдан бахтиёрман. Айни ҳолатда энг асосийси - соғлиқ! Қолган ҳаммаси топилади. 

Хабарингиз бор, Халқаро дзюдо федерацияси тақвимдаги 30 апрелгача бўлган барча мусобақаларни бекор қилганди. Бундан кўзланган мақсад - кенг дзюдо жамоатчилигининг хавфсизлигини таъминлаш, Олимпиада квалификацион турнирларида қатнашаётган спортчилар учун бир хил шароит яратиш, адолатли муносабатни йўлга қўйишдан иборат эди. Вазият ижобий томонга ўзгармагунига қадар кутишга мажбурмиз. 

Қадрли дўстлар, бундай қийин вазиятда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, асрашимиз ва бошқаларга дзюдо оиласининг бир вакили сифатида ўрнак бўлишимиз лозим. 

Сизларга ва курраи заминимизда яшаётган инсонларга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, кайфиятни туширмасликларини тилайман!

Ҳурмат билан Мариус Визер


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг