UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

07 фев 19:39
Янгиликлар

Дзюдо

IJF расмийлари Тошкентда

Теглар :  Дзюдо
Хабарингиз бор, 5-7 март кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.

Шу кунгача Тошкент шаҳрида узлуксиз етти йил давомида Гран-При турнири ўтказиб келинган эди. Ўтган йили «Ҳумо» аренада юқори савияда ташкил этилган мусобақадан кейин Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) пойтахтимизга «Катта Дубулға» турнири билан бирга катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (2022) мезбонлигини ҳам топширганди.

Бугун IJF Мусобақаларни ўтказиш бўлими менежери Лиза Алан амалий ташриф билан пойтахтимизга етиб келди. Лиза хонимни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов ҳамда Халқаро дзюдо федерациясида фаолият юритаётган тажрибали мутахассисимиз Абдулла Муродов кутиб олди. Лиза Алан ташриф давомида «Катта Дубулға» турнирига кўрилаётган тайёргарлик, мусобақа ўтказилувчи «Ҳумо» арена ҳамда ташкилий масалалар билан яқиндан танишади ва ўз тавсияларини беради. 

«Биз Ўзбекистонда спортга ҳукумат даражасида эътибор қаратилиши ва бунинг натижасида ҳар қандай нуфуздаги халқаро мусобақа юқори савияда ўтказилишидан хабардормиз. Бежизга Тошкент шаҳрига «Катта Дубулға» турнири ҳамда Жаҳон чемпионати мезбонлиги топширилмади. Ишончим комил, 5-7 март кунларига белгиланган мусобақамиз ҳам мавжуд талабларга мос равишда ўтказилади», - деди Л.Алан.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат дзюдо федерацияси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи ва Ташкилий гуруҳ «Катта Дубулға» турнирини юқори даражада ўтказиш йўлида иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг