UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

25 авг 17:36
Янгиликлар

Дзюдо

IJF рефериси Вячеслав Перетейко ҳакамлар учун онлайн семинар ўтказди

Бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан ҳудудлардаги ҳакамлар учун амалий онлайн семинар ташкил этилди.

Семинарни халқаро тоифадаги ҳакам, IJF рефериси Вячеслав Перетейко ўтказди. Унга татамида бевосита терма жамоа аъзоси Акрам Бўронов ёрдам берди. Семинарда ҳакамлардан ташқари мураббийлар ҳам тингловчи сифатида иштирок этишди. 

Вячеслав Дмитриевич ҳакамлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар, янгиликлар ва қоидалар ҳақида ўз ҳамкасбларига маълумотларни амалий тарзда тақдим этди. Ҳудудлардан уланган ҳакам ва мураббийлар Zoom платформасида ўтказилган онлайн семинарни диққат билан кузатишди. 

"Тик ҳолатда курашаётган дзюдочини ҳакам 45 сониягача жазоламайди, лекин суст ҳаракат қилаётган спортчини инобатга олиб қўяди. Дзюдочи вақтни ўтказиш учун рақибинининг оёғига тепса, пассив ҳаракат қилса, татамидан чиқиб кетса, дарҳол шидо беради. Шидо олмаслик учун партерда кўпроқ ҳаракат қилиш керак. Ранг-баранглик бўлиши лозим. Ҳаракат қилмасангиз, курашдан қочган деб ҳисобланиб, жазоланасиз. Қандайдир 15 сония ичида иккита шидо олиш ҳам мумкин. Бу ҳолат амалиётда кузатилган", - деди Перетейко.

Перетейко онлайн семинарда иштирок этган мураббийлар учун ҳам зарур кўрсатмаларни берди: 

"Беллашув чоғида минг ҳақ бўлсангиз ҳам ҳакамга эътироз билдирмаслик керак. Ҳакамларнинг хатти-ҳаракати ва қарорини баҳолаб борувчи мутахассис бор. Ҳар бир татамида бир нафардан супервайзер баҳсни кузатиб боради. Уларнинг ҳар бири Олимпиада чемпионлари, оддий одамлар эмас. Катта йўлни босиб ўтган дзюдочилар. Айнан улар ҳакамга баҳо ва керак бўлса, жазо ҳам беради. Иккита огоҳлантириш олган мураббий бир кунга четлатилади. Вазият такрорланса, трибунага кузатиб қўйилади".

Семинар сўнггида мураббий ва ҳакамлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ҳакамлар учун навбатдаги онлайн семинар 28 август куни халқаро тоифадаги ҳакам, IJF рефериси Рамзиддин Саидов иштирокида ўтказилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг