UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

24 июн 12:14
Янгиликлар

Шахмат

Икки шахматчимиз Жаҳон чемпиони бўлди, яна иккиси вице-чемпион!

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг тезкор ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа 8,10 ҳамда 12 ёшгача бўлган ўсмир ва қизлар ўртасида ташкил этилди. Жаҳон чемпионатида Севара Боймуродова бошчилигидаги жами 14 нафар ёш шахматчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Тезкор шахмат бўйича иккинчи ФИДЕ жаҳон чемпионати ёш ақл идрок соҳибларимиз учун омадли келди. 

Ҳамюртларимиздан 3 нафари жаҳон чемпионати якунида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди. Ҳумоюн Бекмуродов 8 ёшилар баҳсида, Умида Омонова 12 ёшли қизлар мусобақасида зафар қучиб, жаҳон чемпионига айланишди. 

ФИДЕ усталигига номзод Ҳумоюн кетма-кет 8та партияда ғалаба қозонди, сўнгги 9-турда дуранг қайд этиб, якунда 8,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Россиялик Александр Усов 8 очко билан кумуш, яна бир рус шахматчиси Платон Краснопетов эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Умида Омонова (1631) ҳам катта устунлик билан жаҳон чемпиони бўлди. Вакиламиз 6та ғалаба ва 3та дуранг натижа қайд этиб, 7,5 очко билан рапид йўналишида чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Кучли учликдан 7тадан очко тўплаган россиялик шахматчи қизлар Вероника Шубенкова (1463) ва Мария Алексеенко (1589) якун ясашди. 

ФИДЕ усталигига номзод Афруза Ҳамдамова 10 ёшли шахматчилар мусобақасининг рапид йўналишида кумуш медални қўлга киритди. Олмос Раҳматуллаев эса 12 ёшли ўғил болалар турнирида жаҳон вице-чемпионига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг