UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

12 апр 08:07
Янгиликлар

Бошқалар

Иммунитетни қандай ошириш керак?

Aгар инсоннинг иммунитети кучли бўлса, у ҳолда организм салбий ташқи таъсирларни енгиб чиқади ва одам касал бўлмайди.

Инсон иммун тизимини бир неча органлар шаклланиради:

Бодомсимон без ва аденоидлар;
Айрисимон без – тимус;
Лимфа тугунлари;
Талоқ;
Кўричак;
Ичакдаги Пейе пластинкаси;
Суяк илиги.
Ушбу органларнинг барчасида ҳимоя ҳужайралари – лимфоцитлар ёки оқ қон ҳужайралари тўпланади. Вужудга инфекция ёки патоген бактериялар, вируслар ва бошқалар кириши билан лимфоцитлар антителалар (қизил қон таначалари) ишлаб чиқара бошлайди. Улар иммунитетимиз учун ҳимоя қуролидир.

Aгар инсоннинг иммунитети кучли бўлса, у ҳолда организм салбий ташқи таъсирларни енгиб чиқади ва одам касал бўлмайди. Қизиғи шундаки, лимфоцитлар «иммунитет хотирасига» эга. Бу шуни англатадики, агар «таниш» микроб танага яна ҳужум қилса, у кўп миқдордаги антителалар билан учрашади ва одам қайта касал бўлмайди. Барча эмлашлар ҳам ушбу принцип асосида ишлайди. Ички органлар ҳужайраларида жойлашган макрофаглар ҳам соғлигимиз учун ҳимоя вазифасини ўтайди.

Иммунитет тизимимизнинг асосий «душманлари»:

– Шамоллаш ва юқумли касалликлар.

– Ўзини мавсумий равишда намоён этадиган витаминлар етишмаслиги.

– Стресс. Кучли ҳиссий ва руҳий стресс «заифлик гормони» деб аталадиган ацетилхолин гормони ишлаб чиқаришни кўпайтириши исботланган – бу иммуни тизимимизни касалликдан ҳимоясиз қолдиради.

– Парҳезлар ва нотўғри овқатлаиш натижасида ёғлар, углеводлар, оқсиллар етишмаслиги.

– Спиртли ичимликлар ва сигаретларни кўп истеъмол қилиш.

– Aнтибиотикларни истеъмол қилиш.

Иммунитетимизни қандай кучайтиришимиз мумкин?

Помидор шарбатини кўпроқ ичинг ва олма енг. Ушбу озиқ-овқатларда A ва Е витаминлари мавжуд – бу тимус ҳужайраларининг энг яхши ҳимоячилари (тимус бези). Улар танада қанча кўп бўлса, зарарли микроблар ва вирусларга қарши курашиш шунчалик самарали бўлади. Шунингдек, талоқни фойдали моддалар билан мустаҳкамлаш керак. Чунки у ҳимоя таналарини ишлаб чиқаради. Исмалоқ, резаворлар, атиргул, зайтун мойи учун кўпроқ еяверинг – ЖССТ оч қоринга 2 ош қошиқ зайтун мойи ичишни тавсия қилади.
Кўпроқ цитрус мевалари ва олма енг, яъни С витамини ва темирга бой барча овқатлар.
Иммунитетни мустаҳкамлашда рух (унинг катта миқдори буғдой концентрациясида мавжуд) ва селен (дон, мол гўшти, курка, саримсоқ, бузоқ гўшти) муҳим рол ўйнайди.
Иммунитетни сақлаб қолиш ва ҳаво йўлларини тозалаш учун эфир мойларидан фойдаланинг. Баъзи мой турлари антибактериал ва вирусга қарши таъсирга эга.
Камида 20-30 дақиқа жисмоний машқлар қилинг ёки пиёда юринг – шу вақт ичида иммунитет билан бирга юрак-қон томир тизими фаоллашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг