UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0

14 сен 09:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Марказий жангида нокаут қайд этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бироз аввал АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида навбатдаги UFC турнири якунига етди.

Оқшомнинг марказий жангида ярим енгил вазнда чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Диего Лопес Жин Сильвага қарши октагонга кўтарилди. Бразилиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги жангнинг иккинчи раунди якунланишига 12 сония қолган бир пайтда рефери баҳсни тўхтатишга мажбур бўлди. Лопес тирсагида берган зарбаси эвазига рақибини мувозанатдан чиқарди ва кетма-кет зарабалар ёмғирини ёғдирди. Натижада рефери Майк Белтран жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Нокдаунга қадар иккинчи раундда Жин Сильва устунликка эришаётганди. Диего Лопес рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва камар учун жиддий қадам ташлади.  

Турнирнинг co-main event жанги ўта енгил вазнда мексикалик Дэвид Мартинес ҳамда америкалик Роб Фонт ўртасида ўтказилди. Мартинес қисқа муддатда жангни қабул қилганига қарамай, дивизион рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. 

Қолган жанглардан америкалик Татьяна Суарес бразилиялик Аманда Лемосни ҳакамлар қарорига кўра таслим этди. Украиналик яримўрта вазн тоифаси вакили Даниил Донченко бразилиялик Родриго Сезинандони биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратди. Тажрибали Келвин Гастелум уч раунд тўлиқ давом этган жангда Дастин Штольцфусни очколар ҳисобига кўра енгди (30-27, 29-28, 29-28).

Бугунги турнирда Рафа Гарсия, Александр Эрнандес, Сантьяго Луна, Душко Тодорович ва Олден Кориа рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратишди.


Noche UFC турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Диего Лопес Жин Сильва техник нокаутга учратди – 2-раунд, 4:48

Дэвид Мартинес Роб Фонтни очколар ҳисобига кўра ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Рафа Гарсия Жаред Гордонни техник нокаут эвазига мағлуб этди – 3-раунд, 2:27

Келвин Гастелум Дастин Штольцфусни очколар эвазига таслим этди (30-27, 29-28, 29-28)

Александр Эрнандес Диего Феррейрани техник нокаутга учратди – 2-раунд, 3:46

Сантьяго Луна Куанг Лини нокаут эвазига енгди – 1-раунд, 2:48


Прелим кард жанглари

Душко Тодорович Хосе Медина сабмишн эвазига ютди (ортдан бўғиш) – 1-раунд, 4:21

Хоаким Сильва Клаудио Пуэльесни ҳакамларнинг айри қарори билан таслим этди (28-29, 29-28, 29-28)

Татьяна Суарес рақибаси Аманда Лемосни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28)

Хесус Агилар Луис Гурулани очколар бўйича ютди (30-27, 29-28, 29-28)

Седрик Дюма - Закари Риз жанги ўтказилмаган деб топилди (тақиқланган зарба сабаб) – 1-раунд, 0:51

Олден Кориа Алессандро Костани техник нокаут билан енгди – 3-раунд, 0:47

Монсеррат Рендон рақибаси Алис Перейрани ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (29-28, 28-29, 30-27)

Даниил Донченко Родриго Сезинандони техник нокаутга учратди – 1-раунд, 4:27

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг