UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

14 июл 09:43
Янгиликлар

Дзюдо

Интернет "нол"лиги сабаб уйнинг томидан кузатилган маҳорат сабоқлари + ФОТО

Теглар :  ДзюдоIJFМОҚ
Маълумки, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг “Мактабларда дзюдо” дастури ташкилотга аъзо барча мамлакатларда амалиётга тадбиқ этиб келиняпти.

Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу дастур амалда. Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги аввалдан танлаб олинган умумтаълим мактабларда дзюдо тўгараклари фаолият юритмоқда. Ушбу мактабларда 5-12 ёшли болалар дзюдо орқали ижтимоий, таълимий ва жисмоний кўникмаларни ўрганишяпти.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан Zoom платформаси орқали айнан ушбу мактабларда дзюдо сир-асрорларини ўрганаётган болаларнинг мураббийлари учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Уни япониялик таниқли мутахассис, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоси Томoo Тории олиб борди. 

Онлайн тарзда ўтказилган маҳорат сабоқларини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов кузатиб боришди.   

"Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти мураббийлар танлови бўйича жуда тўғри қарорга келган. Илиас Илиадис олимпиада чемпиони, бугунги машғулотни ўтказаётган Тории партер усталарилан ҳисобланади. Уларнинг саъй-ҳаракатлари ўз меҳнатини беришига ишонаман. Фақат мураббийларимизга таклифим - катталар терма жамоасида қандай услубда машғулот жараёни олиб борилаётган бўлса, буни кадетлар, ёшлар ва бугун биз кўраётган мактаблардаги тўгаракларга ҳам жорий қилиш керак. Шунда ёш дзюдочилар вертикал тарзда катталар терма жамоасига тайёр бўлиб боришади. Кейин бу каби онлайн-машғулотларни вилоятлардаги мураббий ва спортчилар билан ҳам кўпроқ ўтказиш керак. Келаси машғулотга мактабларда шуғулланаётган дзюдочиларнинг ўзларини ҳам жалб қилинглар. Мана бугун мен мураббийларни кўраяпман, аксарияти тажрибали мутахассислар. Сизларга ишончимиз ҳам, умидимиз ҳам катта. Терма жамоамизнинг эртанги куни айнан сизларга боғлиқ. Шу сабабдан ҳам масъулиятни ҳис этиб, онлайн-машғулотдан олган янгиликларни ўз машғулотларингизга тадбиқ этиб боринглар", - деди Р.Шоабдураҳмонов.

Онлайн маҳорат сабоқларини олиб борган япониялик мутахассис бир нечта усулларни амалий тарзда кўрсатиб берди. Режа бўйича онлайн-машғулот уч кун давомида ўтказилади. Эртанги машғулотда бевосита мактабларнинг дзюдо тарбияланувчилари ҳам иштирок этади. 

Шу ўринда Томоо Тории иштирокидаги маҳорат сабоқларига мураббийлар томонидан катта қизиқиш билдирилганини айтиш жоиз. Навоий вилояти Қизириқ тумани мураббийи Миршод Жамолов интернет алоқасининг деярли йўқлиги сабаб, ҳатто ўз уйининг томига чиқиб онлайн-машғулотни кузатиб борди. Интернет ишламаяпти деб баҳона қилиб қўйиши ҳам мумкин эди. Мураббийни ҳеч ким бунинг учун уришмасди. Албатта, бу ҳам мураббийларимизнинг ўз касбига фидоийлигидан дарак бериб турибди. 

Онлайн-машғулот сўнггида МОҚ президенти айнан шу ҳолатга ҳам алоҳида урғу қаратиб, мураббийга ташаккур изҳор қилди ва интернет масаласида амалий ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг