UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

22 фев 16:46
Янгиликлар

Каратэ

Интервью. Садриддин Сайматов Токио лицензияси учун имкониятлар, эронлик мураббий ва бошқа масалалар ҳақида

Таниқли каратэчимиз Садриддин Сайматов интервью берди.

- Нима учун айнан каратэ спорт турини танлагансиз?

- Мен каратэни эмас, каратэ мени танлаган десам адашмаган бўламан. Болалигимда каратэдан олдин жуда кўп спорт турига борганман. Борган спорт турларим ёпилиб кетаверган, нимагадир. Дастлаб, “Турон” яккакурашлари, Киокушинкай каратэ, самбо, миллий кураш, дзюдо, қўл жанги спорт турларига қатнаганман. 

Бир куни онам вилоят Баркамол авлод марказидаги “Ёш журналистлар” тўгарагига олиб борган. шўх ва қулоқсизроқ бола бўлганим боис ўша тўгарак ёнидаги каратэ мактабини кўриб қолдим, қарасам болалар тартиб-интизом билан шуғулланишяпти. Бу менга маъқул келди ва шу спорт билан шуғуллана бошладим. 


- Яқинда бўлиб ўтган Дубайдаги Гран-при мусобақасидаги муваффақиятсизликка нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Спортда кутилмаган воқеалар кўп бўлади. Мусобақага астойдил тайёргарлик кўргандик. Техник ва тактик томонлама анча ишлагандик. Биринчи ва иккинчи жангимда ғалаба қозондим. Кейинги босқичда, тажрибали кучли рақибга қарши жангимда  1-0 ҳисобида олдинда бораётгандим. Жанг якунланишига оз вақт қолганида, рақибнинг оёқ билан йўллаган қарши ҳужум зарбасини ўтказиб юбордим.   Оз вақт қолгани боис 3-2 ҳисобигача ўзгартира олдим, холос. Бу менинг хатоим бўлди, албатта, буни кейинги мусобақаларда тўғрилаган ҳолда яхши натижалар қайд этаман.


- Ўз хато ва камчиликларингизни ҳамда ўзингизда кучайтиришингиз керак бўлган жиҳатларни билиб олдингизми? 

- Биласизми, ҳозир спорт шу даражага етди-ки, у шахматга ўхшайди. Ҳар бир мусобақада ҳар хил тактик услуб билан боришингиз керак. Ҳозирги мусобақадаги тактик ишланмалар, кейингисида иш бермаслиги мумкин. Ҳар бир мусобақага турлича техника ва тактикаларда бориш керак. Бу мусобақага ҳам алоҳида режа билан борган эдик. Ҳаммаси яхши кетаётганди, бироқ чорак финалда кичик хатоларим эвазига ютқаздим. Олдинда бир неча кун вақтимиз бор, хатоларим устида ишлаб, Австриянинг Залцбург шаҳрида ўтадиган кейинги Премьер-лига мусобақасида ижобий натижалар учун ҳаракат қиламан,


- Демак, мувақаффақиятсизликка қарамай, ўзингизга бўлган ишончни йўқотмагансиз?

- Руҳий ҳолат спортчи учун биринчи ўринда туради. Спортчи ўзини-ўзи тайёрлай билиши керак, ундан сўнг техник тарафларга эътибор берса бўлади. Ахир айтишади-ку, фойдасизликнинг ўзи ҳам фойдадир. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, хато-камчилик устида ишлаш лозим. Асосийси, руҳан чўкиб қолмаслик. 



- Токиога лицензия ютиш имкониятларингиз қанақа?

- Олдинда 3та мусобақамиз бор. Бу дегани 300 балл ўйналади. Бундан ташқари, май ойида Франция пойтахти Парижда ўтадиган ўтиш босқичи (квалификация) баҳслари бор. Бу босқичда юқори уч ўринни эгаллаганлар Токиога йўл олишади.


- Эронлик мураббий Шахаб Солтанининг Ўзбекистонлик мураббийлардан фарқи?

- Мураббийлар ўртасида деярли фарқ бўлмайди. Унинг фалсафаси, йўналишида фарқ бўлиши мумкин. Сэнсэй (каратечилар мураббийни шундай деб чақиришади)нинг ўз тактик режалари мавжуд. Тажрибаси жуда ката, 25 йил давомида ўз юрти терма жамоасини бошқарган. Юқори интеллектга эга, спортчилар билан жуда кўп ишлаган. Бизга ўзимизга ишонишимиз кераклигини ҳар доим таъкидлайди. Айтилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришимизни уқтиради. 

Биз 3 хил босқичда машғулот олиб боряпмиз. Биринчиси, фитнесс машқлар. Иккинчиси, қаттиқ жисмоний тайёргарлик. Учинчиси, техник ва тактик ишланмалар. 


- Ўз вазн тоифангизда Ўзбекистонда энг кучлиси ҳисобланасиз. Спарринг-рақиблар сизга мос бўлиши керак. Бу ҳам сизга ўз таъсирини ўтказмаяптими? 

- Агар машғулот жараёнларидаги ҳолат расмий мусобақаларга кўчса, спортчи ютуққа эришади. Мен ҳар доим татамига чиққанда рақибни эмас, авваламбор, ўзимни енгиш учун ҳаракат қиламан. Рақибни ўрганган ҳолда, аввал уни кузатиб, шунга қараб жанг қиламан. Кучли ва кучсиз рақиб атамалари мен учун мавжуд эмас.


- Қийинчиликлар олдида енгилмасдан, сизни мақсад сари олдинга ундаб турувчи куч нима?

- Аввало, инсон ўзини ҳурмат қилиши керак. Мен шунча йўлни босиб ўтдим. “Нима учун?”- деган савол туғилади. Қийналишим мумкин, руҳан синишим мумкин. Бу йўлда вақт менга ёрдам беради. Вақт ўтиши билан ўз ҳолатимни тиклайман. Ярим йўлга келиб, ярим йўлни ташлаб кетганлар ҳозир ҳеч ким эмас, бу ҳаётда ҳеч нарсага эришмаган. Бунда улар фақат ўзларини айбдор ҳис қилишади. Мен ундай инсонлар тоифасига кирмайман. Охири қандай бўлиши қизиқ эмас, охиригача бориш қизиқ. 



- Спортдан ташқари вақтларингизни нималар билан ўтказиш сизга қизиқроқ? 

- Спорт – бу ҳаёт эмас, бу бир йўналиш, қизиқиш десак хато бўлмайди. Спорт туфайли илмий салоҳиятимни ошира олмаганман. Шунинг учун бадиий китоб ўқишга, нотиқлик санъатимни ривожлантиришга ва тарихимизни ўрганишга ҳаракат қиламан. Яна кўчада сайр қилишни хуш кўраман, Бўш вақтларимда иложи борича, маданий хордиқ олишга ҳаракат қиламан.


- Спортда муваффақиятга эришишда ота-она меҳри қанчалик муҳим?

- Аввало, спортчи учун ота-онанинг ишончи жуда муҳим.  Чунки, умидсизликка тушганингизда биринчи бўлиб, бошингизни силайдиганлар – айнан ота-онангиз бўлади. Умуман ҳаётнинг ўзида – ҳар бир ҳаракатингизда, ота-онанинг меҳри ва ишончини ҳис этиб яшаш юксак туйғу.


- Олдингизга қўйган буюк мақсадингиз? 

- Ҳар битта спортчининг менимча, энг олий мақсади – Олимпиадада иштирок этиш ва унда ғолиб бўлиш бўлса керак. Шулар қаторида менда ҳам шундай. Қолаверса, катталар ўртасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлиш энг катта ниятларимдан бири. 


Шерзод Нурматов ва Маъруф Абдумаликов суҳбатлашишди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг