UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

31 авг 18:55
Янгиликлар

Бошқалар

АҚШ Президентининг махсус вакили Олимпия шаҳарчаси билан таништирилди

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлини Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирокида Олимпия шаҳарчаси ҳамда Миллий футбол марказига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси асосида бунёд этилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрган Паоло Замполлини шаҳарча ҳудудидаги муҳташам спорт иншоотлари билан яқиндан танишди.

Халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берувчи Олимпия шаҳарчасида келгусида нуфузли спорт мусобақаларини ўтказиш имконияти ҳамда Ўзбекистоннинг спорт мамлакати сифатида дунёга танилишидаги аҳамиятини юксак эътироф этди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган Миллий футбол марказида бунёд этилган стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари билан танишди.

Мажмуада профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун ташкил этилган Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация марказлари фаолиятини юқори баҳолади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг