25 июн 12:10
Янгиликлар
Теннис

Истборн (WTA). Цибулкова ва Плишкова финалда ўйнайди
Бугун Англиянинг Истборн шаҳрида хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги нуфузли AEGON International Eastbourne турнири якунланади.
Соврин жамғармаси 711 778 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада финал иштирокчилари маълум бўлди. Ярим финалда рақибаларидан устун келган словакиялик Доминика Цибулкова ҳамда чехиялик Каролина Плишкова бош мукофотга ким лойиқ эканлигига ўзаро ўйинда ойдинлик киритиб олишади.
1/2 ФИНАЛ
Доминика Цибулкова (Словакия) – Моника Пуиг (Пуэрто-Рико) – 6:2, 6:1
Каролина Плишкова (Чехия) – Йоханна Конта (Буюк Британия) – 6:7 (5), 6:3, 6:3
Ҳавола :
Фикрлар