UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

06 сен 12:16
Янгиликлар

Теннис

ITF M15 Tashkent. Истоминдан ташқари қолган теннисчиларимизда кутилган натижа

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" спорт мажмуаси кортлари теннис бўйича ITF туркумидаги M15 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг яккалик дастури асосий тўрида тўрт нафар теннисчимиз иштирок этди. Дастлаб, Амир Милушев 1/16 финал босқичида россиялик Александр Биндага имкониятни бой берди (2/6, 2/6).

Илк даврадаги ўзбек дербисида Раҳимбек Каримовни мағлуб этган Максим Шин нимчорак финал босқичида чехиялик Даниил Палан олдида ожиз қолди - 3/6, 2/6. Дамир Абдусамадов ҳиндистонлик Сидҳарт Раватга қарши кортга чиқиб, мағлубиятга учради.

Мусобақанинг жуфтлик дастурида эса теннисимиз афсонаси Денис Истомин ўзининг доимий шериги, нейтрал мақомдаги Евгений Карловский билан муваффақиятли иштирок этмоқда. Улар 1/8 финалда ҳамюртларимиз Дамир Абдусамадов ва Амир Милушев жуфтлигини, чорак финалда эса нейтрал мақомдаги теннисчилар — Александр Бинда ҳамда Иван Денисовдан устун келишди.

Турнирда ёш теннисчимиз Максим Шин япониялик Казума Кавачи билан жуфтликда қатнашаётган эди. Улар илк даврада эстониялик Кристиан Тамм ҳамда Зура Ткемеладзени мағлуб этган бўлса-да, чорак финалда ҳиндистонлик теннисчиларга мағлуб бўлишди. 

Шунингдек, жуфтлик дастурида иштирок этган Раҳимбек Ибрагимов ва Бобур Мадаминов ҳам чорак финалда таслим бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг