UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

11 май 19:53
Янгиликлар

Бошқалар

Жаҳон чемпионлари техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда фаоллик кўрсатмоқда

Теглар :  Сардоба
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Кўнгилли спортчилар” гуруҳи Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида юз берган техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этишмоқда.

Спортчилар ҳудудларда талофат кўрган аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа объектлари ва йўлларни қайта тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларда фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, Сардоба туманида 45 нафар, Оқолтин туманида 40 нафар, Мирзаобод туманида 45 нафар ҳамда Гулистон шаҳрида жойлашган озиқ-овқат жамлаш омборида 20 нафар жами 150 нафар спорт соҳаси вакиллари хизмат қилишаяпти.

Мазкур ишларга спортчиларимиздан Универсал жанг бўйича 8 карра жаҳон чемпиони Алишер Абдуллаев, Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Лочин Ҳусанов, Кикбоксинг бўйича бир қатор чемпионларни етиштирган машҳур тренер Абдулла Кучмуродов кабилар қаторида кўплаб машҳур спортчилар ва тренерлар ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг