UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0

15 май 16:40
Янгиликлар

Бошқалар

Спортчи ва санъаткорлар “Сардоба” фожиаси жабрдийдалари ҳолидан хабар олишди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Сардоба” фожиаси натижасида Мирзаобод туманида жойлашган 532-сонли ҳарбий қисм ётоқхонасига вақтинча эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди.

Мазкур ҳарбий қисмга Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларидаги “Бирлик”, “Навбаҳор”, “Тинчлик” ва “Шодлик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи жами 195 нафар фуқаро жойлаштирилган.

“Сардоба” фожиаси жабрдийдалари билан дўстона учрашувда халқимизнинг севимли санъаткорлари, жумладан Ўзбекистон халқ артисти, “Шайтанат” сериалидаги Асадбек образи билан юртдошларимиз қалбидан жой олган Ёдгор Саъдиев, таниқли режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мираббос Мирзааҳмедов, шунингдек таниқли спортчилар, дзюдо бўйича Осиё чемпиони, ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби Рамзиддин Саидов, таэквондо ВТФ бўйича Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев, шахмат бўйича кўплаб халқаро турнирлар ғолиби, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Сарвиноз Қурбонбоева, эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Жамшид Маъруфов, Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпиони, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби Жавоҳир Қурбонов, спортнинг Универсал жанг тури бўйича 8 карра жаҳон чемпиони Алишер Абдуллаевлар иштирок этди.

Учрашувда дастлаб санъаткорлар ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Шундан сўнг даврада маҳаллий спортсевар ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этишди ва улар таниқли спортчиларимиз томонидан рағбатлантириб турилди. Эҳтимол, сирдарёлик ёшларга берилган совғаларнинг қиймати юқори эмасдир, аммо буни жаҳон чемпионлари, қайсики халқаро ареналарда ватанимиз байроғини юқориларга кўтариб келаётган спортчилар қўлидан қабул қилиб олиш ўша болакайнинг мурғак қалбида спортга меҳр уйғотишига шубҳа йўқ.

Шунингдек, тадбир давомида Сарвиноз Қурбонбоева маҳаллий шахмат ишқибозларига ўзига хос мастер-класс (маҳорат дарслари) ўтди. Тадбир сўнгида фуқароларни бўш вақтларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, қолаверса китоб ўқишлари учун спорт формалари ва бадиий асарлар тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг