UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

09 ноя 12:35
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон кубоги. Шахматчимиз 4-босқичда, яна бирида имконият сақланиб қолди, иккисида эса мағлубият

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси қатнашишни бошлаган нуфузли мусобақанинг 1/32 финал босқичида иккинчи учрашувлар бўлиб ўтди. Афсуски, жавоб учрашувларидан сўнг икки гроссмейстеримиз мусобақадаги иштирокини якунлади. Нодирбек Абдусатторов мексикалик Хосе Мартинес Алькантарага иккинчи учрашувда ҳам ютқазиб қўйди. 

Шамсиддин Воҳидов рейтингда ўзидан юқорида бораётган ҳиндистонлик Аржун Эргаиси билан дуранг ўйнади, аммо биринчи баҳсдаги мағлубият сабаб у ҳам Жаҳон кубогидаги иштирокини тўхтатди. Ҳар икки гроссмейстеримиз 11 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди.  

Жавоҳир Синдаров грециялик Николас Теодоруни чиройли тарзда мағлубиятга учратди. Биринчи учрашувда томонлар муросага келишганди. Жавоҳир икки ўйин натижасига кўра 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, тўртинчи давра иштирокчисига айланди. Нодирбек Якуббоев вьетнамлик таниқли гроссмейстер Тай Ван Нгуэн билан иккинчи учрашувда ҳам дуранг ўйнади. Бугун улар ўртасида ҳал қилувчи тай-брек партиялари ўйналади. 

Гроссмейстерларимизнинг учинчи босқичдаги илк натижалари: 

Нодирбек Абдусатторов - Хосе Мартинес Алькантара (Мексика) — 0:2 

Жавоҳир Синдаров - Николас Теодору (Греция) — 1,5:0,5

Нодирбек Якуббоев - Тай Ван Нгуен (Вьетнам) — 1:1

Шамсиддин Воҳидов - Аржун Эрагиси (Ҳиндистон) — 0,5:1,5

Номзодлар турнири йўлланмаси учун кечаётган Жаҳон кубогининг бугунги плей-офф учрашувлари бизнинг вақт билан соат 14:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг