12 ноя 13:02
Янгиликлар
Шахмат

Жаҳон тожи учун матч. Бугун учинчи партия ўйналади
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун чемпионлик матчи давом этмоқда.
Унда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен ҳамда даъвогарлар турнири ғолиби америкалик Фабиано Каруана ўзаро тўқнаш келишмоқда. Биринчи ва иккинчи партияда томонлар дурангга эришишганди.
Бир кунлик танаффусдан сўнг бугун гроссмейстерлар учинчи турда ўзаро тўқнаш келишади. Бугун Каруана оқ доналарда ҳаракат қилади. Учинчи партия олдидан ҳисоб 1:1 кўринишида бўлиб турибди. Шахматчилар ўзаро 12 партияда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Агар ушбу партияларда ғолиб аниқланмаса, у ҳолда рапид, яъни тезкор шахмат бўйича қўшимча 4та партияга мурожаат қилинади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар