18 окт 08:44
Янгиликлар
Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди
Ушбу жанг реванш мақомида эди. Беш ой олдин бўлиб ўтган ва Дюбуа икки марта нокдаун ҳолатига тушиб, якунда ўн биринчи раундда муддатидан олдин ғалаба қозонган биринчи жангдан фарқли ўлароқ, бу сафар у рақибини ўзининг зарба кучи билан бошиданоқ таслим этди.
Жанг аввалида Дюбуа ҳужумга ўтиб, жеб зарбасини йўллади, сўнгра кучли ўнг қўл зарбаси билан Уордлини нокдаун ҳолатига туширди. Уордли ўрнидан туриб жангни давом эттиришга муваффақ бўлди, аммо у ҳали ҳам ўзига келмагани яққол кўриниб турарди. Раунд охиригача Дюбуа рақибини тинимсиз таъқиб қилди ва сўнгги сонияларда яна бир зарбалар серияси билан жангни муддатидан олдин якунлашига бир баҳя қолди.
Иккинчи раундда Уордли рақибининг кучли ҳужумидан сўнг бурчакка қисилиб қолди ва ҳимояланишга мажбур бўлди. Шунда унинг мураббийлар штаби 2:21 дақиқа ўтиб бораётган бир паллада боксчи саломатлигини асраш мақсадида рингга сочиқ отди.
Уордли билан бўлган қарама-қаршиликка нуқта қўйган Дюбуа эндиликда IBF йўналиши чемпиони, хорватиялик Филип Хргович билан бирлаштирувчи жанг ўтказиши мумкин. Хргович рингга чиқиб, британиялик боксчи билан face to face маросимини ҳам ўтказди.

Фикрлар