UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

07 мар 17:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол янги аёллар бокс лигасини йўлга қўймоқда

Блогер-боксчи Жейк Полга тегишли Most Valuable Promotions (MVP) промоутерлик компанияси аёллар бокси учун янги платформа - MVPW ишга туширилганини эълон қилди.

Ташкилот ESPN билан кўп йиллик шартнома имзолади, унинг доирасида дастлабки учта турнир 2026 йил апрель ва май ойларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

"MVP промоушенини ишга туширганимиздан бери биз дунёнинг энг яхши жангчилари иштирокида аёллар боксининг глобал манзилини ташкил қилишга стратегик эътибор қаратдик. Бугун биз янги даврга ғурур билан қадам қўймоқдамиз", - дейди MVP ҳаммуассислари Накиса Бидариан ва Жейк Пол.

Биринчи MVPW-01 тадбири 5 апрель куни Лондондаги Olympia Events’да бўлиб ўтади. Бу илгари эълон қилинган промоушеннинг Буюк Британиядаги дебюти бўлади. Кечанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида (61 кг гача) WBC чемпиони британиялик Керолайн Дюбуа ва WBO камари соҳибаси Терри Харпер ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, кардда иккинчи энг енгил вазн тоифасида (55 кг гача) мутлақ чемпионлик унвони учун баҳс бўлиб ўтади. Унда WBO, IBF ва WBC камарлари соҳибаси британиялик Элли Скотни ҳамда мексикалик WBA чемпиони Майели Флорес тўқнаш келади. Шантель Кэмерон эса биринчи ўрта вазнда вакант бўлиб турган WBO камари учун Михаэла Котасковага қарши рингга кўтарилади.

MVPW ва ESPN ўртасидаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган. Ушбу промоушен ярим енгил вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Аманда Серрано, WBC чемпиони Тиара Браун, Эбани Бриджес ва бошқа аёл юлдуз боксчилар билан шартнома имзолаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг