UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0 10:09"Уни хонага қамаб қўйиш керак!". Скалони ЖЧ-2026 финалида Аргентина Ямални қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди 0 09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0

03 сен 13:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонсга қўйилган айблов бўйича ҳукм ўқилди

Теглар :  Жон Жонс
Яримоғир ва оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс судда кўрсатма бермайди.

Америкалик аралаш яккакураш устасидан йўл-транспорт ходисаси жойини тарк этиш иши бўйича қўйилган айблов олиб ташланди. Бу ҳақда Жонснинг адвокати Кристофер Додд расмий баёнот берди.

"Биз тўлиқ оқландик. Аёл маст ҳолда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинишдан қочиб, Жонга қарши ёлғон айблов қўйганини ва афсуски, полиция барча фактларни тўғри баҳоламасдан, бу даъвони қабул қилганини тушунтирдик. Ниҳоят, полиция бошқармаси тегишли ҳужжатларни ошкор қилганида, Жоннинг мобил телефонидаги ёзувлар унинг воқеа жойидан узоқда эканлигини тасдиқлади. Биз округ прокуратурасига вақт ажратиб, бу ишни тўлиқ ва адолатли тергов қилгани ва натижада Жоннинг айбсизлигини тасдиқлагани учун миннатдормиз. Шу билан бирга, шунчалик муҳим далиллар эътиборсиз қолдирилгани ва Жоннинг бу синовдан беҳуда ўтишига тўғри келгани чуқур ташвиш уйғотади. Бу қандай содир бўлгани бўйича суриштирувларимиз ҳали ҳам давом этмоқда", - дейилади баёнотда.

Жон Жонс кеча тушдан кейин Нью-Мехико судига келиши керак эди, аммо ўтган жума куни прокуратура ишни тўхтатиш тўғрисида расмий ариза берди. Шу йилнинг февраль ойида Жонсга йўл-транспорт ҳодисасига учраган аёл айнан у рулда бўлгани ва воқеадан кейин қочиб кетганини айтганди. Натижада Жон йўл-транспорт ҳодисаси жойини тарк этганликда айбланган эди. Полиция маълумотларига кўра, аёл кучли маст ҳолатида бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг