UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

06 фев 17:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жулианна Пенья ва Аманда Нуньес "Тhе Ultimate Fighter"да жамоаларга мураббийлик қилади

Теглар :  НуньесПенья
Америкалик жангчи Жулианна Пенья ва бразилиялик Аманда Нуньес янги "Тhe Ultimate Fighter" шоусига мураббийлик қилади.

BJ Penn портали хабарига кўра, ТUF 30ни суратга олиш февраль ойининг ўрталарида бошланади.

“Мен биринчи бўлиб (аёллар ўртасида) "Тhe Ultimate Fighter" ғолибаси бўлдим. Мен бутун мавсум давомида ғалаба қозондим. Энди мен бу ёш жангчиларга ёрдам бераман. Келгуси мавсумда "Тhе Ultimate Fighter" шоусида мураббий бўламан. Аманда мен билан машғулот ўтказади. Бунда Аманда билан менинг алоҳида жамоамиз бўлади. Аманда жамоасига қарши менинг жамоам бўлади, кейин эса мавсум охирида биз реванш жангини ўтказамиз", - деди UFCнинг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Пенья.

ТUF 30 мусобақасида аёллар ва эркаклар ўртасида оғир вазн тоифаларида жангчилар иштирок этади, Пенья ва Нуньес ҳар бир вазн тоифасида тўрттадан жангчини тайёрлашади. Мавсум иштирокчилари таркиби ҳозирча ошкор этилмаган. Мавсум охирида Нуньес ва Пенья ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтади.

Иштирокчилар ва уларнинг ўринбосарлари аллақачон Лас-Вегасда тиббий кўрикдан ва CОVID-19 учун тестдан ўтмоқда.

Жулианна Пенья ва Аманда Нуньес 2021 йил 11 декабрь куни UFC 269 мусобақасида ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик учун жанг ўтказишди. Ўшанда Пенья бўғиш услубида ғалаба қозониб, ярим ўрта вазн тоифасида янги чемпион бўлганди.

Тhe Ultimate Fighter - Американинг аралаш яккакураш реалити-шоуси.  У 2005 йилнинг январидан бери UFC шаъфелигида фаолият олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг