UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

20 июл 08:30
Янгиликлар

Шахмат

Карлсен Бильбаодаёқ Карякинни “синдириб” қўймоқда

Испаниянинг Бильбао шаҳрида анъанавий шахмат турнири ташкил этилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 6 нафар энг кучли гроссмейстерлари – амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2855), шунингдек, Хикару Накамура (АҚШ, 2787), Аниш Гири (Голландия, 2785), Сергей Карякин (Россия, 2773), Уэсли Со (АҚШ, 2770) ва Вэй И (Хитой, 2696) ўзаро баҳс юритмоқда.


Айлана тизимдаги икки даврали “Мастерс” мусобақасининг кеча 6-тур учрашувлари ўтказилди. Қора доналарда ҳаракат қилган Карлсен асосий таъқибчиси америкалик Хикару Накамура билан дуранг қайд этди.

6-ТУР НАТИЖАЛАРИ:

Вэй И – Гири 1-0, Накамура – Карлсен ҳамда Со – Карякин партиялари дуранг билан якунланди.

Турнир жадвали: 1. Карлсен – 11; 2. Накамура – 8; 3. Вэй И – 7; 4-6. Карякин, Гири, Со –5.

23 июль куни якунига етадиган турнирнинг энг эътиборли жиҳатларидан бири унда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ва расман тож даъвогари Сергей Карякиннинг иштирок этаётганидир. Улар ўртасидаги чемпионлик учун бахс шу йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг