UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0

13 авг 11:40
Янгиликлар

Футбол

Кейруш Италия йиғинига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Италия йиғинида иштирок этадиган 25 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиб – Эрон терма жамоаси саралашнинг илк ўйинларига тайёргарликнининг сўнгги босқичини бошлади. Карлуш Кейруш жамоси Қатар ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши ўйинларга Италиядаги йиғин орқали тайёргарлик кўради. Эрон терма жамоаси устози Италияга жўнаб кетиш олдидан Теҳрондаги "Озодий" стадиони анжуманлар залида ОАВ вакиллари билан учрашди ва Италия йиғинига жалб этилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.

Айнан Италиядаги йиғиндан сўнг Эрон терма жамоаси бош мураббийи Қатар ҳамда Хитойга қарши ўйинлар учун якуний таркибни саралаб олишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичини 1 сентябрь куни ўз майдонида Қатар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам саралаш баҳсларини 1 сентябрь куни ўз майдонида Сурияга қарши ўйин билан бошлайди.

Эрон терма жамоасининг Италиядаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Алиризо Байранванд, Муҳаммадризо Ахборий, Рашид Мозоҳирий.

Ҳимоячилар: Сайид Жалол Ҳуссайний, Пежман Монтазирий, Муртазо Пурали Ганжий, Муҳаммад Тойибий, Эҳсон Ҳожисофий, Рамин Ризоён, Пуря Ғофурий, Сайид Оғоий ва Муҳаммад Ансорий.

Ярим ҳимоячилар: Андраник Теймурян, Камол Камёбиния, Дариуш Шожаиян, Умид Иброҳимий, Иззатуллоҳ Пурғоз.

Ҳужумчилар: Ашкан Дежага, Раҳим Завиҳий, Меҳди Туробий, Воҳид Амирий, Меҳди Тарумий, Эҳсон Паҳловон, Суруш Рофеъий, Муртазо Табризий.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг