20 дек 15:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Коди Гарбрандт кейинги жангини UFC 326 турнирида ўтказади
2026 йилнинг 8 март санасида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри ММА бўйича UFC 326 турнирига мезбонлик қилади.
Турнирдан ўрин олган навбатдаги баҳс маълум бўлди.
Унга кўра, энг енгил вазн тоифасидаги америкалик ММА устаси Коди Гарбрандт мусобақа доирасида Хитой вакили Сяо Лунга қарши октагонга кўтарилади.
34 ёшли Коди Гарбрандт фаолияти давомида ҳозиргача 21 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. 27 яшар Сяо Лун ҳисобида эса 27 та ғалаба ва 10 та мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : Vestnik MMA
Фикрлар