UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Фомин Тенерифе Челленжерининг илк босқичида дунёнинг 178-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 18:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойни йирик ҳисобда таслим қилди 0 18:17Промоутер Бивол ва Бетербиев ўртасидаги учинчи жанг муддати ҳақида гапирди 0 17:52Музаффарбек Тўрабоевда янги унвон + ФОТО 0 17:27Гэтжи қандай ҳолатда Порье билан трилогия амалга ошиши мумкинлиги айтди 0 17:05Ямайка терма жамоаси сардорининг "Динамо" билан келишуви амалга ошмади 0 16:39Чимаев вазн ташлашдан чарчагани ва вазнини ўзгартириши мумкинлиги айтилди 0 16:16UFC P4P рейтинги янгиланди. Волкановски юқорилади, Махачев ҳамон пешқадам 0 15:52Шавкат Раҳмонов нега иккинчи маротаба операция қилинди? Мураббий жавоб берди 0 15:28Расман: Бензема — "Ал Ҳилол" футболчиси 0 15:05Царукян Хабиб Нурмагомедов уни қўллаб-қувватлаган лаҳзани эслади 0 14:41Исроил Мадримовнинг вазнида чемпионлик жанги анонс қилинди 0 14:20UFC рейтинги янгиланди: Шавкат Раҳмонов рейтингдан чиқарилди 0 13:57"Атлетико" ҳужумчи сотиб олганини эълон қилди 0 13:36Таэквондочиларимиз "Fujayrah Open" турнирида жами 14 та медаль жамғаришди 0

20 дек 16:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа — Пол жангига спорт оламининг муносабати: "Қандай ажойиб сценарий"

Жаҳон спортининг 20 нафар юлдузи бугун Майамида бўлиб ўтган блогер-боксчи Жейк Пол ҳамда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ўртасидаги жанг ҳақида фикр қолдирди.

Бугунги 16-17 дақиқалик томоша халқаро спорт ҳамжамиятни унчалик ҳайратда қолдирмади. Уларнинг аксарияти ташкилотчилар томонидан таклиф қилинган ва америкаликнинг олтинчи раунддаги нокаутли мағлубияти билан якунланган "сценарий"дан завқланмади.

Бен Ротвелл: "WWE бокс қўлқопларида. Сафсата"

Майк Константино: "Шармандали сохталаштириш"

Майк Перри: "Жошуага қарши рингга чиқибсан, демак Жейк ё жасур, ёки аҳмоқ"

Арнольд Аллен: "Буни кўрганим учун ўзимдан нафратландим"

Коди Гарбрандт: "Танк (Жервонта Дэвис назарда тутилган) уни тезроқ нокаутга учратган бўларди"

Нолан Кинг: "Мухлислар бу де******ни кўриш учун пул тўлашмади - рефери Кристофер Янг иккала жангчини ҳам огоҳлантирди"

Диана Белбита: "Жейк Пол бокс жангида UFC`даги бутун фаолиятим давомида мен қилганимдан кўра кўпроқ икки оёқли юришларни амалга оширди"

Жош Эмметт: "Бокс жангида бунчалик кўп оёққа ташланишларни кўрмаганман"

Метт Брайн: "Охир-оқибат ҳамма нарса ҳақиқатга айланганини кўриш ажойиб эди. Ҳа-ҳа!

Жош Томсон: "Улар банкка кетаётганда ҳамманинг устидан кулишди"

Жейсон "Мейхем" Миллер: "Респект, Жейк Пол"

Anatomy of a Fighter: "Эй Жейнинг фаолиятидаги энг осон чек"

Кевин Айол: "Жанг ўрнига қандай бемаънилик пайдо бўлди! Энтони Жошуа уялиши керак. Ва Netflix ҳам бундай даҳшатли картани ўйнагани учун уялиши лозим. Бу ҳақиқатан ҳам ёмон эди"

Caposa: "Ҳамма нарсани ҳисобга олганда, бу Пол учун шафқатли якун эди. У жуда ёмон кўринарди"

Эйманн Заҳаби: "Юз фоиз фейк! Одамлар бу жангга умуман пул тикишганига ишонмайман. Гўё улар Жейк қайси раундда йиқилиши ҳақида келишиб олгандек. Жошуа каби унвонларга эга боксчи қандай қилиб аввалроқ рингни тўса олмаганини тушунмаяпман. Бу жангдаги ягона фойдали нарса - Энтони Жошуа катта чек олади"

Кларесса Шилдс: "Жейк Пол, сен ҳақиқатан ҳам ақлдан озгансан - Энтони Жошуа билан олти раундга бардош бердинг! Аммо Эй Жей бокс ҳазил эмаслигини кўрсатди. Яхши иш!"

Лу ДиБелла: "Дарвоқе, ҳозирда чинакамига уялиши керак бўлган ягона одам - бу Энтони Жошуа. Унинг мероси шундай бўлиб қолади. Пол - ажойиб бизнесмен. Эй Жей эса боксга тупуради - унга умуман фарқи йўқ"

Шакил О`Нил: "Ҳа, Энтони Жошуа. Қандай ажойиб сценарий"

Брендан Шауб: "Жошуа - Пол жанги... ғалати чиқди. "Ғалати" деганда Жошуа рингни тўсиб қўймагани ва ростакамига қаттиқ зарбалар бермаганини назарда тутяпман. Ўнгдан битта ҳам тўғри зарба йўқ"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг