UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

13 июн 09:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй иштирокидаги UFC 329 турнирининг расмий постери эълон қилинди + ФОТО

UFC матбуот хизмати роппа-роса бир ойдан кейин ўтказиладиган рақамланган UFC 329 турнирининг расмий постерини намойиш қилди.

12 июль куни Лас-Вегас (Невада, АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтадиган оқшомнинг асосий жангида ярим енгил ва енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор 66 кг вазнда собиқ UFC чемпиони америкалик Макс Холлоуэйга қарши октагонга чиқади. 

Конор 2021 йил июль ойидан бери жанг қилмаган, ўшанда у UFC 264 турнири доирасидаги жангнинг биринчи раундида техник нокаут (оёқ жароҳати) билан енгил вазн тоифасида собиқ UFC вақтинчалик чемпиони америкалик Дастин Порьега ютқазган эди. Унинг профессионал рекордида жами 22 та ғалаба ва олтита мағлубият бор.

Бу икки аралаш яккакураш устасининг илк жанги 2013 йилнинг август ойида ўтказилган бўлиб, ўшанда Конорнинг ғалабаси билан якунланган эди. Макгрегор ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучганди.  

Макс 34 ёшда. Холлоуэй профессионал дебютини 2010 йил сентябрь ойида ўтказган. Унинг аралаш яккакурашлар бўйича 27 та ғалабаси бор, улардан 14 таси муддатидан олдин қўлга киритилган, мағлубиятлари сони тўққизта.

Қизиқ маълумот, турнир учун мўлжаллаган чипталар сотуви 240 сония давом этганди. Бу UFC'нинг мутлақ рекорди ҳисобланади. Чипталарнинг энг арзони 1200 АҚШ долларини ташкил этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг