22 июн 10:52
Янгиликлар
Кореялик Зомби Макс Холлоуэйга "вызов" ташлади
"Мен Макс билан жанг қилмоқчиман - у нокаут қилишга қодир эмас, лекин мен қодирман. Мен уни мағлуб этишим мумкин", - деди Кореялик Зомби ММА Junkii'га берган интервьюсида.
Агар Холлоуэй қулай вақт ичида қайтиб чемпионлик учун курашга рози бўлса ва ташкилот Родригезни алмаштиришга қарор қилса, Кореялик Зомби курашишга тайёр.
"Сўнгги жанг менга чемпион бўлишимга ишонч бағишлади. Қисқаси, аввало мен камарга сазовор бўлишни хоҳлайман. Агар мен титул жангини ололмасам, унда Макс билан жанг қилишга тайёрман, лекин мен Яирни ҳурмат қиламан ва агар улар аллақачон жанг режалаштирилган бўлса, бу иккаласининг орасига кириб қолишни истамайман", - деди у.
Шу билан бирга, жанубий кореялик жангчининг мураббийи Эдди Ча ESPN телеканалига берган интервьюсида унинг жангда жароҳат олгани ва шу сабабли жангни муддатидан олдин тугата олмаганини айтди.
"Бу унинг жанг охиригача давом этган ягона ғалабаси ва у бундан хафа бўлди", - деди Ча. "Яна бошқа тарафдан, у елкасидан жароҳат олди - елкаси чиқиб кетди ва кейин жойига тушди. Бу Альдо билан тўқнашувда содир бўлганди. Бу ҳақда унинг ўзи айтмайди, шунинг учун мен айтаяпман. Иккинчи раунддаги тейкдаундан сўнг елкаси чиқиб кетди. Биз доимо унга қўлларини баландроқ кўтаришини айтиб бақирдик. Жангдан кейин у нима учун қўлини кўтаролмаганини тушунтирди", - деди мураббий.
Фикрлар