UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

15 окт 14:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим"

Алекс Перейра UFC`ни Сирил Ган ва Жош Хокит ўртасидаги чемпионлик жангини ташкил қилгани учун танқид қилиб, шу билан бирга лигани Даниэль Кормье каби шахслар орқали жамоатчилик фикрини манипуляция қилишда айблади.

Шарҳловчи эса бразилиялик жангчининг даъволарини асоссиз деб ҳисоблайди.

"Алекс Перейра — биз узоқ вақтдан бери кўрган энг яхши жангчилардан бири. У ўрта ва ярим оғир вазн тоифаларида чемпион бўлган, ҳозир эса оғир вазн тоифасида жанг қилмоқда. Алекс бу ерда ўтказган беш йил давомида биз ўртамизда яхши муносабатлар ўрнатдик. Бизнинг муносабатларимиз аъло даражада деб ҳисоблаганман ва ҳатто уни дўст деб ўйлагандим.

Аммо бугун менга Перейранинг интервьюсини кўрсатишди, унда у баъзи гапларни айтган ва ростини айтсам, уларнинг кўпчилиги мени ҳайрон қолдирди. Биринчидан, гап Жош Хокит ва Сирил Ган ўртасидаги жанг ҳақида кетяпти, лекин бу мени унчалик ташвишга солмайди. Муаммо шундаки, у айтган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди.

UFC мендан бу жангни тарғиб қилишни ёки айнан шу жангни ташкил этиш кераклигини айтишимни сўрамаган, аммо фактларни текшириб кўргач, бу жанг ҳақиқатан ҳам мантиқий эканлигига амин бўлдим. Такрорлайман, Алекс Перейрага қарши ҳеч қандай ғаразли ниятим йўқ. Қолаверса, мен уни ўз дўстим деб биламан. Бизда кўплаб ажойиб лаҳзалар, мароқли интервьюлар ва ёқимли суҳбатлар бўлган", — деди Кормье ўзининг YouTube каналидаги видеода.

"Поатан"нинг Кормьега бўлган даъволари фақат Ган ва Хокит жангини тарғиб қилиш билан чекланиб қолмади. Бразилиялик жангчининг сўзларига кўра, интервьюлардан бирида Кормье унга, ҳатто Оқ уйдаги турнирда Ган устидан ғалаба қозонган тақдирда ҳам, у чемпион бўлмаслигини айтган. UFC`нинг собиқ икки вазн тоифасидаги чемпиони бу айбловни ҳам рад этди.

"Ҳаммаси умуман ундай бўлмаган. Бу Оқ уйдаги турнирдан олдин содир бўлган эди. Алекс ўз мураббийи ва таржимони Плинио Круз орқали мендан, агар ғалаба қозонса, барча замонларнинг энг буюк жангчиси бўладими, деб сўради.

Мен у чемпион бўлмайди, демаганман. Мен у ҳали тарихда энг буюк жангчи бўлмаслигини айтганман. Мен ҳар доим ҳақиқатни гапираман. Мен бу йигитларга ёлғон гапирмайман ва гапни айлантириб ўтирмайман. Аммо мен, агар у ғалаба қозонса ва кейин камарини ҳимоя қилса, ўшанда унинг номзодини муҳокама қилишимиз мумкинлигини айтганман.

Албатта, мен у Сирил Ганни енгса, чемпион бўлишини ҳам айтганман. Ва унинг исми тарихда энг буюк жангчилар ҳақидаги баҳсларда тилга олинишини қўшимча қилганман. Балки, гап оддий тушунмовчиликдадир. Биз турли тилларда гаплашамиз ва бу ҳам ўз таъсирини ўтказган бўлиши мумкин", — дея қўшимча қилди Кормье.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг