UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0

24 июн 18:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кубалик профессор бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги бокс мураббийларига ўз тавсияларини берди

Кубалик бокс профессори Карлос Вильянуэва бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлди.

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 23 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бокс федерацияси ва Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан ишчи гуруҳ тузилганди. 

Кубалик профессор Карлос Вильянуэва бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Республикамиз ҳудудларидаги бокс объектларига сафар қилишмоқда. Ишчи гуруҳ вакиллари дастлабки сафарни Қашқадарёдан бошлашгани ҳақида аввалроқ хабар қилгандик. 

Мутахассисларнинг навбатдаги ташрифи Навоий вилоятига бўлди. Улар вилоятдаги Олимпия захиралари спорт коллежининг бокс залида бўлишди ва у ердаги машғулотлар жараёнини кузатишди. Жаноб Карлос ёш боксчиларнинг машғулотини кузатар экан, улар билан суҳбатлашди, мураббийларга ўзининг тегишли тавсияларини берди, машғулот олиб боришнинг бир қатор янги методларини тушунтириб берди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари сафар давомида Навоийдаги аёллар бокс залида ҳам бўлишди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, навоийлик йигитларга қараганда қизлар Республика миқёсидаги мусобақаларда фаол иштирок этишмоқда. Бу эса вилоятда аёллар бокси потенциали юқори эканлигидан далолат бериб турибди. Мутахассислар аёллар бокс залига ташриф давомида ҳам ўзларининг тегишли тавсияларини беришди ва қизларни мана шу рухда меҳнат қилишда давом этиш лозимлигини алоҳида таъкидлашди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг