UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0

01 май 23:25
Янгиликлар

Кураш, Бошқалар

“Кураш ҳадиси” ёки “кураш илми” тушунчаси ҳақида нималарни биласиз?

Теглар :  Бел олиш
Биринчи мақола.

Аввало, “кураш ҳадиси” тўғрисида сўз кетганда, уни тўлиқ англамоқ лозим. Ўзбек тили изоҳли луғатининг иккинчи томида шундай ёзилган: «Ҳадис — Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам(пайғамбар)дан қолган гап-сўз ҳамда пайғамбар ҳақидаги ривоятлар ва ҳикоялар».

Нима сабабдан айнан «кураш ҳадиси» атамасининг ишлатилиши ва уни теранроқ тушунмоқ учун бир қанча диний уламолар ва олимларнинг асарларига мурожаат қилишимизга тўғри келди. Уларнинг таъкидлашича, «ҳадис» ҳақиқатан ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дан қолган гап-сўзлар ҳамда пайғамбар (с.а.в.) ҳақидаги ривоятлар, ҳикоялардир.

Кураш ҳадиси ҳақида сўз кетганда, уни «кураш илми» деб қараган маъқул. Шунингдек, уни ҳар доим «кураш илми» атамаси билан ёзиш, айтиш, тушунтириш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ. Чунки, у ҳар доим илмий нуқтаи назардан ўзгариб, тўлдирилиб борилиши мумкин.

«Кураш илми»га доир китоблар туркий мамлакатлар, айниқса Ўзбекистонда бир неча асрлар мобайнида мавжуд бўлган. Даставвал у араб имлосида ёзилиб, бизгача тўла китоб ҳолида етиб келмаган. Тадқиқотлар туфайли кураш илми ҳақида нуроний паҳлавонларнинг ҳикояларига асосланиб бир қанча маълумот йиғишимизга тўғри келди.

Уларнинг айтишича, зўриқиш белга бориб тақаладиган, бир қанча йўналишларни ўзида мужассам қилган, амалларга таяниб рақибнинг елкасини ерга теккизиш – кураш дейилади.

Кураш қоидасига эса шундай изоҳ берадилар: «Ушбу қоидада олдиндан белбоғ ушлашмай ташланиш, рақиб белбоғидан бир қўл билан ушлаб ёки икки қўл билан ушлаб, уни чалиб ва чалмай амал бажариш ҳамда белдан қучоқлаб, жисмоний куч ишлатиб, кўтариб ташлаш – бу кураш».

Ана шу мақсадга эришиш учун ҳар қандай рақибга жисмоний куч ишлатиш пайтидаги ҳаракат – бу олишдир, деб таъкидлайди.

Шунингдек, зўриқиш белга тақалган курашларнинг барчасини бел олиш кураш деб айтишади ва унга қуйидагича изоҳ беришади:

а) амални бажариш бел орқали бўлиб, белбоғни икки қўл билан ушлаб, қўлни қўйиб юбормай чалиб ёки чалмай амаллар қўллаш – бу бел олиш кураши;

б) амални бажариш бел орқали бўлиб, белбоғни икки қўл билан ушлаб, қўлни қўйиб юбормай кўтариб чалмай амалларини қўллаш – бу бел олиш кураши;

в) амал бажариш бел орқали бўлиб, белбоғни икки қўл билан ушлаб, сўнг бир қўлни қўйиб юбориб бир қўл панжа билан белбоғ ушлаб чалиб ёки чалмай амалларни қўллаш – бу бел олиш кураши дейилади.

Биз таъкидлаётган кураш илми китобида умуман кураш хақида сўз бориб, унинг ҳар бир турига алоҳида тўхталиб ўтилади. Қуйида ушбу қўлланмадаги бел олиш кураш ҳақида сўз юритамиз, унда ахлоқ, одоб, тарбия, баданни чиниқтириш, паҳлавонларнинг ўзини қандай тутиши, кучсизларга кўмак бериш ҳамда бел олиш курашидаги амаллар ва унга доир бир қанча илмий қарашларни баён қиламиз.

Кекса паҳлавонларимиз эса озми-кўпми уларга амал қилишган. Бел олиш кураш давраларида паҳлавонлар одоб сақлаб жим ўтиришган, сайил давраларида уларни ўртага бел олишга таклиф қилишмагунча, ўзлари биров билан курашаман, деб ўртага чиқмаган. Паҳлавонлар одоб юзасидан ҳеч қачон кўпчилик олдида яланғоч баданини кўрсатмаган.

Бел олиш курашида полвон ғалаба қозонганидан кейин навбатда турган паҳлавонлар билан бирин-кетин, то мағлубиятга учрамагунча бел олишган. Башарти у бел олишни ихтиёр этмаса, унинг рақиби бел олишни давом эттирган, шу сайлда бошқа паҳлавонлар билан яна учрашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Агарда бир тарафдаги паҳлавонларнинг ҳаммасини мағлуб этса, унга бир нечта томондан талаб тушса, ким билан бел олишишни ўзи ҳал қилган. Лекин мағлубиятга учради, деб овоза қилинмаган. Паҳлавонлар йиқитган рақибининг ўрнидан туриб олишига кўмак беришган. Паҳлавонлар бел олиш кураши амалларини пухта эгаллашлари учун шогирдликка тушиб, тарбия кўрган. Паҳлавонларга бел олиш кураши амалларини ўргатишдан ташқари, уларни жисмоний машқлар, аҳлоқ-одоб ва бошқа бир қанча йўналишлар бўйича тарбиялашган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг