UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 авг 18:54
Янгиликлар

Бошқалар

Кутиб олинг, #уйдақол! # ҳаётгақўшил! челленжи қайтмоқда

Теглар :  Минспорт
Челленжда фаол қатнашинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида яна #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини ўтказишга қарор қилди. Челленжда қатнашиш орқали сиз нафақат ўз саломатлигингизни мустаҳкамлайсиз, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олишингиз мумкин.

Бунинг учун сиз:

1) уйда оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажаринг ҳамда уни видеога олган ҳолда ўзингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз (Facebook, Instagram)га жойланг;

2) Ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (facebook.com/www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашинг.

Видеороликларни баҳолашда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:

тақдим этилган видеороликда танлов иштирокчиси ёки унинг оила аъзолари уй шароитида спорт билан шуғулланиш жараёни акс этганлиги;

уйда спорт билан шуғулланиш жараёнига креатив ёндашуви;

видеороликнинг сифати;

иштирокчи(лар) уйда қолиб спорт билан шуғулланишга даъват этган (чақириқ) бўлиши;

видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслигига эътибор қаратилади.

Челленжга жорий йил 3 августдан қайта старт берилиб, то 27 декабрга қадар давом этади ҳамда ғолиблар ҳар ҳафта аниқланиб, тақдирлаб борилади.

#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда совғаларни қўлга киритинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг