UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0

04 май 22:36
Янгиликлар

Бошқалар

#уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжида бу сафар кимлар ғолиб бўлишди?

Теглар :  Минспорт
Юртдошларимиз орасида катта қизиқиш уйғотган #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли ҳам қизғин давом этмоқда.

Бугун ушбу танловнинг иккинчи фасл 1-турига якун ясалди.

28 апрелдан 3 майгача давом этган челленжнинг 1-турига юртдошларимиз томонидан мингга яқин видеоматериал келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танловда бу сафар ғолиблар қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин: Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилувчи Узакбергеновлар оиласи;

2-ўрин: Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи Ҳотамқуловлар оиласи;

3-ўринга бирйўла иккита видеоролик лойиқ кўрилди. Уларнинг дастлабкиси Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзоси, қашқадарёлик Убайдулло Имомқулов бўлди.

Челленжда ўзига хос ёндашув билан қатнашган Наманган шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси видеоролиги ҳам 3-ўринга муносиб кўрилди.

Азиз юртдошлар, #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли якун топишига саноқли кунлар қолди. Шундай экан, танловда иштирок этишга шошилинг. Ахир карантинда совға олиш нақадар ёқимли.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг