26 авг 13:53
Янгиликлар
Линда Носкова илк совринини қўлга киритди
Дунёнинг 35-ракеткаси бўлиб келган Линда Носкова бош соврин учун кечган финал учрашувида WTA рейтингининг 57-поғонасидан жой олган Янги Зеландия вакиласи Лулу Санни қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 7/6(6), 6/4. Бу билан Линда теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди.
Бир соату 51 дақиқа давом этган баҳсда Носкова 4, Сан 13 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар Лулуда кўпроқ бўлди - 5 га 3. Брейклар бўйича устунлик эса 2 га 1 кўринишида чемпион фойдасига ҳал бўлди.
Носкова фаолиятидаги илк совринга Мексикада эга чиқди. Монтеррейдаги муваффақиятли иштирок унга 500 рейтинг очкоси ҳамда 142,000 доллар мукофот пули келтирди. У янгиланган рейтингда 25-ўринга кўтарилиб олди. Сан эса 325 очко ҳамда 87,655 доллар ишлаб олди. Лулу Топ-50`да дебют қилади.
Фикрлар