23 окт 14:37
Янгиликлар
"Ливерпуль" янги мавсумдан Adidas билан ҳамкорликни бошлайди
"Ливерпуль" клуби Adidas компанияси билан шартнома имзолайди. Немис компанияси 2025-2026 йилдан бошлаб инглиз клубининг техник ҳамкорига айланади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда. Клуб ва компания таҳминан йилига 60 млн фунтлик битим имзолашади.
"Ливерпуль"нинг режасига кўра бу битим "Арсенал", "Манчестер Сити", "Челси" каби клубларига бу жабҳада тенглашиб олишга ёрдам беради. Юқорида саналган клублар Adidas, Puma ва Nike компаниялари билан 60-65 млн фунтлик шартномага эга.
Айни дамда "Ливерпуль" клубининг техник ҳамкори Nike ҳисобланади. Келишув шу мавсум якунига қадар мўлжалланган. "Ливерпуль" Nike билан ҳамкорликдан йилига 30 млн фунт ва клуб либослари сотувлардан тушган пулнинг 20 фоиз миқдорида даромад кўрмоқда.
Фикрлар