UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0

10 ноя 15:22
Янгиликлар

Бошқалар

Маидзуру ўзбекистонлик олимпиячиларни қабул қилади

Токио-2020 ўйинларига тайёргарлик бўйича Япония делегацияси билан меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 4-11 август кунлари Ўзбекистон спорт делегацияси Японияга сафар уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Ташриф давомида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Шавкат Мўминовлар Маидзуру шаҳар мэри Рёзо Татами билан спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоларини XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёрлаш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш масаласида музокаралар ўтказишган ҳамда япониялик ҳамкорларни юртимизга таклиф этишган эди.
Ўзбек халқи билан тарихий алоқаларни сақлаб қолиш, келажак авлод вакилларига дўстлик ришталарини етказишда бевосита иштирок этишга қизиқиш билдирган Маидзуру шаҳри маъмурияти Япония ҳукуматига мурожаат қилиб, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида «Host town» (қабул қилувчи шаҳар) расмий мақоми берилишини сўради. Япон ҳукумати ушбу аризани маъқуллаб, 2016 йилнинг июнида Маидзуру шаҳрини «Host town» сифатида рўйхатдан ўтказди.

«Host town» дастури доирасида Маидзуру шаҳри 2020 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчилари пухта тайёргарлик кўришлари учун ташкилий-техник масалаларда барча зарур шароитларни яратиш, айниқса, дзюдо ва спорт курашлари бўйича турли ўртоқлик турнирлари, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, бу ҳамкорлик таълим, маданият, туризм ва иқтисодий соҳаларга ҳам тааллуқли бўлади.

Шу билан биргаликда «Host Town» дастури доирасида Маидзуру шаҳар мэрияси ўзбекистонлик спортчиларнинг ўқув-машғулот йиғинлари ва қўшма турнирларини Японияда ўтказиши учун сарфланадиган маблағларнинг маълум қисмини қоплашни ҳам таклиф этмоқда.

Шунингдек, сафар давомида делегациямиз аъзолари Маидзурудаги мавжуд спорт инфратузилмаси, спорт мажмуаларининг фоалияти билан яқиндан танишишганди. Музокаралар якунларига кўра Маидзуру шаҳар делегацияси ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши хақида келишувга эришилганди.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Спорт курашлари ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Маидзуру шаҳри мэри Рёзо Татами бошчилигидаги делегация 7 ноябрь оқшомида Тошкентга келди.

Эртасига меҳмонлар Ўзбекистонда японияликлар билан боғлиқ тарихий жойларга ташриф буюришди, Тошкент давлат шарқшунослик институти лицейида япон тилини ўрганаётган ўқувчилар билан мулоқотда бўлишди, пойтахтимиздаги дзюдо марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Меҳмонларнинг пойтахтимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва Маидзуру шаҳар мэрияси ўртасида Токио-2020 олимпиадасида иштирок этадиган спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоларининг мусобақа олдидан ўқув-машғулот йигинларини Японияда ташкил этиш масаласи муҳакама қилинди ҳамда икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув якунида Миллий олимпия қўмитаси президенти Алишер Султанов ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов Рёзо Татамига эсдалик совғаларини топширишди. Ўз навбатида, Маидзуру шаҳри мэри илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришлари учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Олимпия ўйинлари олдидан ўқув-машғулот йиғинларининг мусобақага мезбонлик қилувчи мамлакат ҳудудида ўтказилиши спортчиларимиз учун маҳаллий иқлим ва шароитга мослашиш, қолаверса, спортдаги энг муҳим жиҳатлардан бири саналган акллиматизация ва адаптация жараёнини ортиқча қийинчиликсиз енгиб ўтишларида муҳим аҳамият касб этади. Боз устига спортнинг ушбу тури ватани ҳисобланган мамлакатда машғулотлар ўтказиш, дунёнинг энг кўзга кўринган полвонларига қарши татамига чиқиб, спарринг жангларда иштирок этиш ҳамюртларимиз маҳоратининг янада тобланишига замин яратади.
Маидзуру шаҳри делегацияси кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандда, Тошкент вилоятида ҳам бўлди.

Маълумот учун: 2016 йилнинг август ойидан бошлаб Маидзуру шаҳрида Япониянинг сиёсий-жамоат, академик, маданий-гуманитар қатламлари ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва демократик тараққиётига оид турли тақдимотлар, мамлакатимизнинг маданий, тарихий, туризм салоҳиятига доир кўплаб маросимлар фаол ўтказиб келинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг