UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0

04 июл 14:40
Янгиликлар

Тадбирлар

Марказий стадионида "Олимпия куни"га бағишланган тадбир ўтказилди

Бугун Қарши шаҳридаги Марказий стадионда вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда "Олимпия куни"га бағишланган тадбирлар бошланди.

Ушбу маросим вилоятда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, Олимпия турларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни Олимпия спорт турларига жалб этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этиляпти. 

Хабарингиз бор, 6 июль куни “Халқаро олимпия куни”га бағишлаб Республикамиз бўйлаб “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақалари ташкил этилади. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам ана шундай бир қатор спорт байрамларининг ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, дастлабкиси бугун "Насаф" клубига қарашли Марказий стадионда ўтказилди. 

“Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларининг очилиш маросими мусиқа садолари остида тадбир иштирокчиларнинг эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришдан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар томонидан олимпия халқаларини акс этувчи ўзига хос флешмоб ташкил этилди. Очилиш маросими оммавий марафон мусобақасига уланиб кетди. Ўтказилган тадбирларда 10 000 нафарга яқин аҳоли вакиллари, спортчилар иштирок этишди.

“Халқаро Олимпия куни” муносабати билан вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида “Сitius, Altius, Fortius”, “Олимпия сари йўл” шиорлари остида турли спорт мусобақалари, фестиваллар ўтказилмоқда.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 июл 10:29:23
Rus Tam
10 000 одам билан стадион ярим туларди,,,
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг