25 авг 18:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди
UFC титули учун икки марта даъво қилган америкалик Хорхе Масвидаль ташкилот билан октагонга қайтиш борасида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
Шунингдек, у британиялик Леон Эдвардсни эҳтимолий рақиб сифатида тилга олди.
«Биз UFC билан бу йил охири ёки келаси йил бошида қайтиш масаласида музокара олиб боряпмиз. Шартномадаги сумма тобора яхшиланиб бормоқда, шунинг учун яқин орада катта янгиликлар бўлиши мумкин. Агар менга муносиб рақиб ва муносиб гонорар таклиф қилишса, “T-Mobile Arena”даги қайтишимни кўрасиз. Леон Эдвардс? У, албатта, мен жанг қилишни ва ўртамиздаги тарихга нуқта қўйишни истайдиган рақиблардан бири», дея Масвидалнинг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Junkie.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар