UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

14 янв 13:29
Янгиликлар

Формула-1, Қизиқарли!

"Мени доим камситишарди: мактабда, пойгада". Льюис Хэмилтон - ирқчилик, адолатсизлик ва ғалабалардан кейинги бўшлиқ ҳақида

Унинг учун совринлардан ҳам муҳимроқ нарсалар бор.

Ўтган мавсумда давримиздаги Формула-1нинг асосий юлдузи трассадаги ютуқлари билан эмас, балки мусобақалардан ташқари дунёдаги фаолияти билан мухлислар ёдида қолди.

Льюис Хэмилтон Американинг BLM (Black Lives Matters) ҳаракатини фаол равишда қўллаб-қувватлади ва ҳаттоки унга бутун Ф-1 ни жалб қила олди: у ирқчиликкка қарши чақириқлар билан футболкалар чиқарди. Барча ҳамкасбларига мурожаат тариқасида видеофильм ишлади ҳамда чемпионат олдидан эфирга узатилишига эришди.

Хэмилтон тенглик учун курашди ва мусобақа олдидан ҳаммани тиз чўкишини талаб қилди. Бу эса нифоқни янада кучайтиради. F-1 учувчилари 1 марта пойга олдидан тиз чўкишга ҳаракат қилишди. Баъзилар бундан ҳижолат тортди ҳам. Яқинда FIA Америка полициясига қарши сиёсий даъвогарликни тарғиб қиладиган инглиз футболкаларини тақиқловчи махсус қоидани жорий этди. Аммо Льюис барибир одамларни BLМни қўллаб-қувватлашга ундашдан тўхтамаслигини билдирди.

Олти карра чемпион ўз сўзида турди. Ҳатто у Road & Тrаck сайтига интервью бериб, унда ирқчилик атрофида бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини билдирган ва фаолияти ҳақида бир нечта сирни очиқлаган.

-Ҳозир қилаётган ишингиз таҳсинга лойиқ. "Қоралар ҳаёти" мавзуси билан биринчи марта қачон қизиққансиз?

- Мен NFLнинг ашаддий мухлисиман. Колин Каперникнинг тиз чўкканини кўрдим. Кейинчалик содир бўлган воқелар кўнгилни ранжитди. Бутун дунёга қарши туриш учун шундай жасорат талаб этилади, Колин менга илҳом берди.

-Сизни ирқчиликка қарши курашишга ундаган нарса унинг ҳаракати бўлганми?

-Мен АҚШга Формула-1 Гран-Приси учун боргандим ва Каперникни қўллаб-қувватламоқчи эдим. Лекин ўша пайтда у менга қарши чиқиши мумкин деб ўйлардим.


-Демак, ўшанда тиз чўккамасликка қарор қилдингиз. 2017 йилги АҚШ Гран-Приси билан ҳозиргисини ўртасида фарқ борми?

-Мен шуни англаб етдимки, бизнинг кўпчилигимиз шунчаки жим турган замонда яшаяпмиз. Одамларнинг овози, фикри йўқ ёки шунчаки бирон бир нарсани айтишдан қўрқадиганлар кўп. Замонавий дунёда ҳаммаси бошқача. Одамлар ҳар доим ўзларини ҳимоя қилишга интилишади ва сиз кўплаб салбий оқибатлар эвазига бўлса ҳам чинакам севган нарсангизга эришиш учун ҳаракат қиласиз. 

Ёшим улғайгани сайин тушуниб етяпман: ҳозирги мавқега эга бўлиш бахтдир. Мен ҳеч қачон бу даражага етаман деб ўйламаганман.


-Ижтимоий тармоқларда юриш-туришингиз ўзгаришига сабаб бўлган бирор муҳим воқеа бўлганми? Май ойида биз ҳаммамиз Жоу Жонас билан Парижда ёқимли кофе ичганингиз ҳақидаги видеони кўрдик, сўнгра 1 июнь куни кўтарилган муҳитни жойлаштирдингиз...

-Жорж Флойдга нима бўлганлигини кўриб, дунёнинг қанчалик ғазабга тўлганини билдим. Худди шу нарса менга жуда кўп азоб берди. Мен  бу ҳисларни Англияда болалигимда бошдан кечирганман. Мактабда, кўчада, ҳатто синф хонасида болалар тўдаси тинчлик беришмасди. Мени безовта қилган, ранжитган ва мен унитишга ҳаракат қилган ҳамма нарса яна пайдо бўлди. Ўшанда ўз фикрларимни бошқаларга етказишим караклигини англадим.


-Сўзларингиз қандай қабул қилинишидан ҳавотирландингизми?

-Нимадир демоқчи бўлган палламда жавоб тариқасида ғазабга учраганман. Эҳтимол, қайсидир сўз нотўғри айтилган ёки одамлар бу ҳақиқатни ёқтирмаган бўлиши мумкин. "Ва энди бундай ҳолатлар бўлмайди"-деб ўйладим. Мен бошқача қилолмайман, сукут сақлолмайман!


-Шундай қилиб сизнинг платформангиз мавжуд, дунё бўйлаб сиз ва Ф-1 нинг миллионлаб мухлислари бор. Аммо сиз шунчаки кўчадаги намойишчилар сафида намойишларда қатнашдингиз...

- Мен ўзимни тарбиялашим керак эди. Чунки қора танлилар тарихини ҳеч ким ўргатмаган. Биласизми, Англия мактабларида фақат оқ танлилар тарихи ҳақида гапиришарди. BLМ ҳаракатини кўриш, унинг аъзолари орасида бўлиш жуда ажойиб жараён эди. 



-Сиз нафақат BLМ, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши ҳақида ҳам гапирмоқдасиз...

-Дунёда нималар бўлаётганини кўряпсиз. Калифорниядаги ёнғинлар... Кўпчилик буларни кўради ва шунчаки жим яшашда этишади. Мен эса жуда таъсирчанман. Шундай пайтларда одамлар, ҳайвонлар, ер, атроф-муҳит ҳақида ўйлайман. Нима бўлганлиги, нима қилиш мумкинлиги тўғрида ташвишланаман. Мен қандай ёрдам бера оламан? Бошқаларчи?


-Шубҳасиз, мухлисларингиз ушбу хабарни қабул қилишади. Спорт бирор нарса қила оладими? Айниқса пойга?

-Кўплаб спортчилар бу ишларга аралашишни истамайдилар. Формула-1дагилар ҳам уларнинг бири. Узоқ йиллар давомида нима бўлаётганини кузатдим ва хилма-хиллик йўқлиги кўрдим. Мен минглаб одамлар қуршовида бўламан. Эҳтимол уларнинг орасида терисининг ранги бошқача бўлган ўнлаб инсонлар борлиги ҳақида ўйлардим. Агар пойгачилар тўғрисида гапирадиган бўлсак, унда албатта, мен фақат менман. Нотўғри ҳаракат қилмаслик учун жамоам билан ўтириб нималар қилишимиз мумкинлиги ҳақида режа қилдик. Шундай қилиб, биз қўмита туздик ва бошқа ҳодисалар бир вақтнинг ўзида содир бўлди. Энг муҳими вақт. Энди биз ўз шахсий фикримизни айта оладиган даврдамиз. Мана шу вақтларда одамлар бошқаларнинг реакциясидан қўрқмасликлари кераклигини тушундим. Ишимни йўқотишдан чўчимайман, узоқ ва қийин йўлни босиб ўтдим. 


-Қўрқмасдан гапира олиш завқли. Ҳаётингизда бу қадар катта кучга эга бўлган онларингизни қандай қабул қилдингиз?

 -Ҳар кимни ўзига хос умр йўли бор. Ҳар биримиз ўзимиз учун ҳақиқатдан муҳим бўлган тушунчаларни биламиз. CОVID-19 2020 йилда менга мисли кўрилмаган даражада кўп вақтни тақдим этди. Ҳар бир ўтган йил бизни бир ишдан бошқасига чорлайди. Ҳаётнинг тезлиги юқори. Дунёда рўй бераётган воқеликлар, сизнинг ундаги ўрнингиз ёки нимани ўзгартирмоқчи эканингиз ҳақида тўхтаб, ўйлаш учун вақт йўқ. Доим мухлисларим орасида бўлишим одамларни яхшироқ тушунишимга ёрдам беради. Мен постларим тагига ёзилган "Эй, Худо, бугун менга бу хабар жуда керак эди" каби изоҳларни кўраман ва шунга ўхшаш постларим кучини ҳис қила бошлайман. Бирор кишига ижобий таъсир қила олсам, бундан фақат хурсанд бўламан. Мен мукаммал эмасман. Назаримда, бундай одам умуман йўқ. Бироқ, бошқаларни ўрганишга, уларга позитив кайфият улашишга ҳаракат қиламан. Ўзимнинг комфорт зонамдан чиқиб, кучсиз томонларимни кўрсата бошлаганимда одамларнинг муносабати ўзгариб қолишини сезяпман.


-Қора танли спортчи бошқа бир қора танли спортчини қай даражада кузатади? ЛеБрон Жеймс сиёсат ҳақида гапирганида "катта"лар ундан бутун эътиборини баскетболга қаратишини сўрашади. Бошқалар у етарли даражада гапирмайди деб ҳисоблашади...

-Яхши савол. Ростини айтсам, мен ҳали ҳам ўрганяпман. Хабарларим билан кўпчиликни эмоцияларини уйғотаман. Илгари ўйламасдан бирор бир нарсани жойлаштиргандирман. Бироқ, ҳозирги кунда одамларнинг сезгирлигига кўпроқ эътибор бераман. Шунинг учун ўзим билган нарсаларни ёзаман ва бир неча кишига юбораман. Кўп ҳолларда ҳаммаси яхши. Аммо баъзида улар "Биласанми, ҳозир бунинг вақти эмас" дейишади. Хуллас, ҳамиша керакли фурсатни танлашга ҳаракат қиламан. 


-Танлаган вақтингиз тўғри бўлса ҳам хабар маълум синовдан ўтади...

-Бутун бир ҳаётим синовлардан иборат. Умуман олганда, янги нарсанинг ўзи йўқ. Мен саволларимга жавоб олдим. Соҳамдаги буюк шахслар "Ҳар бир ҳаёт муҳим" дейишган. Ҳа, албатта шундай. Лекин бугун биз ҳар бир одам тенг бўлишига қарши чиқмоқдамиз. Бу муаммони келажакка қолдирмай ҳал қилишимиз зарур.


-Сиз ўзингизни икки ранг қоришмаси сифатида қандай ҳис қиласиз?

-Мен ҳам қора ҳам оқ танли қариндошларим борлигидан бахтиёрман. Мен ўзимда икки дунёни бирлаштирганман. Кўплаб оқ танлилар билан ишлайман, баъзан уларнинг шубҳаларини, асабийлигини ҳис қиламан. Улар нимадир дейишни хоҳлашади, лекин нотўғри гапириб қўйишдан чўчиб жим юришар, эҳтимол.

Қисқаси ҳозир бир-биримизни тарбиялашимиз, чиниқтиришимиз лозим бўлган пайт. Хўжайиним билан ўтирганимда "Нега мен жамоадаги терисининг ранги бошқача бўлган кам сонли кишиларданман?"- деб сўрадим. У жавоб берди: "Оҳ, мен бу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман" ва "Мен эса улардан бири бўлганим учун ўйладим" дедим. У билан қанча узоқ суҳбатлашганим сайин мени янада яхшироқ тушунарди. Мавсум аввалида унга бошдан кечирганларимнинг барчасини сўзлаб бердим. Назаримда, бу - калит. "Mercedes"нинг тарихи ва ҳозирги кунига қаранг. Бизда бошқаларга ижобий таъсир ўтказиш имконияти бор" - дедим. У эса автомобиллардан кумуш рангни ўчириб, қора рангга бўяшга ва ирқчиликка қарши эканлигига мени ишонтирди. Гарчи, мен ақлдан озгандек туюлсам ҳам бир қанча инқилобий ишлар юз бермоқда. Ва сиз ҳақсиз. Муаммолар ҳам одамлар сонидек кўп. "Нега бу ҳақида гапирмаяпсиз?, Нега у ҳақида гапирмаяпсиз?" Шунчаки, сиз ҳамма нарса ҳақида гапира олмайсиз. Энергия сарфлашингиз керак бўлган бошқа миллионлаб муаммолар мавжуд.

 

-Тенглик учун кураш йўлида спорт яна нима қилиши мумкин?

 -Ўйлайманки, ҳали биз кўп иш қила оламиз. Футболга қаранг. Бу - миллионлаб мухлислари бўлган катта саноат. Мен ўзим футбол ишқибозиман ва ушбу спорт туридаги дахшатли тенгсизликни кўрганман. Юзлаб спорт турларида жамоа эгалари даромади камайишидан қўрққанлиги туфайли сиёсий ишларга арашишга иккиланишади. Аммо тобора ирқий тенглик учун курашга қўшилганларнинг сони ортиб борётганлигини кўриш ёқимли. Формула-1 нинг ҳам ушбу курашга кириб келгани янада севинтиради.

 

-Раҳбарлар, ҳомийлар ва назорат органлари қарши чиққанда бу темпни қандай сақлаб қолиш керак: сизнингча давом этиш яхшироқми?

-Бундай ҳолларда ғоямизни барчага эслатиб туриш учун тиз чўкиш усули энг яхши ва тўғри йўлдир. Чунки, бирор воқеа юз берса жимгина унитилади. Аммо бу адолатсизлик юзлаб йиллардан бери давом этиб келмоқда. Буларнинг барига қарши тура олишимиз учун таълимга жиддий эътибор қаратиш ва буни инсонлар онгида сақлашимиз талаб этилади. Пойга бошланиши олдидан ирқий адолатсизликка қарши курашимиз ҳақида гапирилган кичик видео намойиш этилди. Бу бизнинг илк қадамимиз ва бу инсонларни илҳомлантиради. Сиз менинг ижтимоий тармоқлардаги постларимни кўргансиз, бу одамларни кўзларини очади, уларни ҳаракатга чорлайди. Менинг бизнесимда минглаб бошқа шерикларим бор. Ҳар бир жамоада қанча ҳомий борлигини Худо билади. Тормозлар, углерод материаллари каби қисмларни етказиб берувчилар мавжуд. Ўз ғоямиз билан кириб боришимиз мумкин бўлган тармоқлар жуда кўп.

-Қандай қилиб бутун спортни қамраб олишингиз мумкин?

-Менда ҳамма саволга жавоб йўқ. Лекин йўл-йўлакай ўрганаман. Мен ва сиз буларни бирданига тўхтата олмаймиз. Ахир Қўшма Штатларда ҳар йили бир нечта қурбон бўлади. Америка - бу реаллик. Мен бу "фильм"ларнинг барчасини томоша қилиб улгайганман. Америка шунчаки орзу. АҚШ жамияти ва маданияти билан алоҳида боғлиқликни ҳис қилмоқдаман. У ерда содир бўлаётган воқеалар бутун дунёдагига қараганда муҳимроқ. Фильмлар чиққач одамлар томоша қилишади, янги мусиқа яратилганда бутун сайёрадаги инсонлар тинглайдилар. Кўнгилсиз ҳодиса юз берса, бу бошқа мамлакатларга ҳам таъсир қилиши мумкин деб ўйлайман. Биздан эса тўғри тизимни йўлга қўйиш, унга тўғри шахсларни маъсул қилиш талаб этилади.


-Шундай қилиб, сиз буюкликка эришмоқдасиз. Шу билан бирга овозингиз катта роль ўйнай бошлади. Сизнинг пойгачи ва ижтимоий ўзгаришга чақирувчи сифатидаги қадриятингиз нима? Иккисидан қай бири муҳимроқ?

  -Ҳа, албатта. Пойга - бу менинг ҳаётим. Болалигимдан буларни орзу қилардим. Улгайганимда Супермен ёки Ф-1 чемпиони бўлишни хоҳлардим. Пойгачилар маълум муваффақиятга эришиш учун битта мақсадга эътибор қаратиш керак деган маънода худбинларча ҳаракат қилишади. Улғайиб катта ютуқларга эга бўлдим. Аммо шоҳсупада ёки дам олиш кунларида ўйлардим: Бу аслида нимани англатади?

 -Ҳа, буни эшитиш кутилмаган ҳолат.

-Муваффақиятли одамлар меҳнатсеварлик ҳамда ғалабани аъло кайфиятда нишонлайдилар. Лекин, шахсан мен ҳар доим бўшлиқни ҳис қилардим - гўё бу мендан кўра томошабинларга керакдек. Мен бу ютуқларим билан нима қила олишимни тушунишни истардим. Диққат марказидаман - одамларга қандай қилиб ижобий муносабатда бўлишим, уларни руҳлантиришим мумкин? Қандай қилиб одамларни тўғри иш қилишга, такомиллаштиришга, ўзларига қарши курашишга ва воз кечишни рад этишга йўналтириш керак?

Одамлар мендан тез-тез сўрашади: "Сизни муваффақият қозонишга нима ундайди? Бундай матонатни қаердан топасиз?"- деб. Мен кўплаб бошқа инсонларнинг жасоратидан руҳланаман ва ҳар доим оилам қаердан эканлиги, улар мен учун нималар қилганини ёдда тутаман. Ҳар қачон содир бўлаётган воқеаларни оддий қабул қилмаганман. Аммо бу йил ўзимни "Black Lives Matters"нинг бошқа аъзолари қаторида анча каттароқ натижа учун курашганимни ҳис қилмоқдаман. 

Мен BLМ формасига муносиб бўлишда, одамларга мотивация беришда давом этаман ва ўзгариш учун курашаман.

Опамнинг икки нафар фарзанди бор. Энди мен тоғаман. Мен бу болаларни кўриб ўйлаяпман: Дунёнинг аҳволига қаранг! Бизнинг вазифамиз фарзандларимиз учун дунёни яхшироқ томонга ўзгартириш. Мен улар учун катта маъсулиятни ҳис қиляпман. Бу ҳар қандай чемпионат ва ғалабаларга қараганда анча муҳим.

Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг