23 мар 17:21
Янгиликлар
Теннис
Miami Open. Александрова Донна Векични мағлуб этди
АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилаётган Miami Open турнирида учинчи давра иштирокчилари маълум бўлди.
Дунёнинг 16-ракеткаси Екатерина Александрова мусобақанинг иккинчи даврасида WTA рейтингида 34-ўринни эгаллаб турган хорватиялик Донна Векични 6/3, 6/4 ҳисобида таслим этди. Россиялик теннисчи ўзаро учрашувларда ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олди - 3:2.
Саксон беш дақиқа давом этган баҳсда Александрова 8, Векич 4 та эйс зарбасни амалга оширди. Қўшхатолар иккала теннисчида ҳам 6 тадан бўлди. Энди Екатерина Майами турнирининг учинчи босқичида ҳамюрти Анастасия Павлюченковага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар