UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

08 фев 12:21
Янгиликлар

Футбол

Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади

Польшалик 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовски Европанинг Топ чемпионатларида XXI асрда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга тегишли бўлган тарихий натижани такрорлади.

Манба маълумотига кўра, Левандовски 2025/2026 йилги Ла Лига мавсумида 10 та гол урди. Шу тариқа у XXI асрда Европанинг кучли бешта чемпионатида кетма-кет 15 мавсум давомида икки хонали голлар сонига етган учинчи футболчига айланди. 

Бунгача бундай натижага Криштиану Роналду (16 мавсум) ва Лионель Месси (15 мавсум) эришган. Роналду бу натижани Англия Премьер-лигасида ("Манчестер Юнайтед"), Ла Лигада ("Реал") ва Италия А Сериясида ("Ювентус") қайд этган. Месси эса Испания чемпионатида ("Барселона") ва Франция Лигасида ("ПСЖ") ушбу натижани кўрсатган.

Маълумот учун, польшалик ҳужумчи мазкур ютуқни Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши баҳсда (3:0) киритган голи орқали қайд этди.

Левандовски "Барселона" сафида 2022 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У бунга қадар "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоаларида фаолият юритган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 28 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг