UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хабибнинг менежери Конорга чемпионлик жангини таклиф қилди 0 12:28Жами трансферларига энг кўп пул сарфланган футболчилар 0 11:58Тайсон: Улар қотил, лекин менинг дўстларим 0 11:35Зубайра навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди 0 11:12BKFC Тайсонга 20 миллион доллар тайёрлаб қўйди, рақиб UFC жангчиси! 0 10:51“Барселона” ва “Реал” навбатдаги трансферидан воз кечди 0 10:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 10:01Александр Емельяненко Fight Nights Global'да жанг қилади 0 09:40Фьюри Жошуа билан жангга нима ҳалал бериши мумкинлигини айтди 0 09:13“Ювентус” Игуаинга нарх белгилади 0 08:46UFC 250 марказий жанги учун постер тақдим этилди + ФОТО 0 08:15"Хабибга қарши жанг - афсонага айланиш имкониятидир" 0 07:42Дана Уайт: Улар бу жанг ҳақида кўп гапиришмоқда 0 07:20Куртуа: “Челси”да биз Азар билан “Реал” сафида тўп тепиш ҳақида гаплашардик” 0 20:5323 ёшгача Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсата олган энг кучли ҳужумчилар (ТОП-10) 0

13 май 05:15
Янгиликлар

Кураш, Бошқалар

Миллий-маданий меросимиз бўлган бел олиш кураши ҳақида нималарни биласиз?

Теглар :  КурашБел олиш
Собиқ иттифоқ даврида миллий-маданий меросимизнинг бир бўлаги бўлган миллий курашларимиз ва уларни ривожлантиришга етарлича эътибор берилмаган.

Аксинча, уни авайлаб-асраш ўрнига, режа асосида кўзланган мақсадлар йўлида фойдаланиб келинди. Натижада, бир неча асрлардан бери мавжуд бўлган миллий кураш турлари қисқартирилиб, ҳозиргача уларнинг икки тури бизгача етиб келди. Ўз вақтида миллий кураш турларига бундай муносабатларга нисбатан паҳлавонлар ўртасидаги эътирозларга эътибор берилмаган. Миллий курашларимиз қоидаларини ишлаб чиқишда ҳам уларга бошқа кураш қоидалари татбиқ этилди. Натижада улар аста-секинлик билан миллийликдан узоқлаша борди. Бироқ, ўша давр талабига кўра нафақат ўзбек миллий курашлари, балки бошқа миллатлар кураш турлари ҳам ягона оила сиёсатига мослаб ривожлантирилган.

Агар манбаларга диққат билан эътибор берилса, собиқ иттифоқ даврида кураш ҳақидаги қарашлар бир хил бўлганлигини кўриш мумкин. Шуниси ажабланарлики, ўзбек курашининг икки тури мавжуд бўлган, деган фикр олға сурилган. Яъни “Бухороча кураш” ва “Фарғонача кураш” турлари деб номланган. Ўша даврларда нима сабабдан бундай номланганлигини изоҳлашга имкон берилмаган. Масалага илмий томондан ёндашадиган бўлсак, ўзбекларда қадимдан кураш турлари мутлақо бошқача бўлган. Бизга маълумки жаҳон фани, хусусан табобат илми тараққиётига улкан ҳисса қўшган Абу Али ибн Сино Ўрта Осиёдан етишиб чиққан ватандош алломаларимиздан бири сифатида ўзининг “Тиб қонунлари” китобида ўзбек миллий кураш турлари ҳақида айтиб ўтган. Ибн Сино яшаган Ўрта Осиё шаҳарлари ва Эроннинг бир қанча шаҳарларида мавжуд бўлган қадимий миллий кураш турларига эътибор берадиган бўлсак, Ибн Сино нафақат Ўрта Осиё курашларини, балки Эроннинг бир қанча кураш турларини таҳлил қилган олим дейиш мумкин.

Энди бел олиш кураш таҳлилига эътибор берамиз: Бел олиш кураши Ўзбекистонда қадимдан мавжуд бўлганлиги ҳақида баён қилинган. Шундан келиб чиқиб илмий томондан ёндашадиган бўлсак, ўзбекларда қадимдан кураш турлари “Бухороча кураш” ёки “Фарғонача кураш” деб номланмаган. Агар ҳақиқатдан ҳам “Бухороча кураш” ва “Фарғонача кураш” деб номланган бўлса, нима учун Собиқ иттифоқ даврида воҳа вилоятларида бел олиш кураш спорт туридан тадбирлар ўтказилмаган. Ўйлаб кўрилса юртимиздан чиққан буюк аллома Ибн Сино бел олиш кураш спорт турини ўз даврининг таҳлилидан келиб чиқиб қоидаларини кўрсатиб ўтган бўлса, Собиқ иттифоқ даврида эса фақатгина Фарғона водийсида беллашув ўтказилиб номини “Фарғонача кураш” деб юритилиб келинди.

Ўзбекистон ҳудудида, Хоразм ва Қўқон хонлиги ҳамда Бухоро амирлигида яшаган ўзбеклар орасида “Кураш” ва “Олиш” атамалари бўлган. Ўша даврда кураш турларининг номлари ҳар хил қўлланилган. Қадимий манбаларда ўзбекларнинг бир неча кураш турлари бўлганлиги айтиб ўтилса-да уларнинг номланиши умумий ном билан “кураш” деб юритилиб келинди. Курашнинг барча турларининг қисқа маъноси, бу –йиқитишдир. Олишнинг асл маъноси эса куч ишлатишдир.

Собиқ иттифоқ даврларида ҳам ўзбек кураши турли соҳа олимлари, хусусан, тарихчилар, археологлар томонидан ўрганилса-да, кураш турларини номлашда хатоликларга йўл қўйишган. Бунинг сабаби, биринчидан, ўзга миллат вакиллари анъаналаримизни, урф-одатларимизни яхши тушунмаганлиги бўлса, иккинчидан, тарихимизни менсимаслик, бошқа бир мафкурани халқимиз онгига сингдиришдан иборат бўлган.

Шу ўринда бир савол туғилади. Ўзбек кураш турларининг номланиши ва қоидалари қандай бўлган? Унга жавоб топиш учун юзлаб таниқли кекса паҳлавонларнинг сўзларини таҳлил қилишга тўғри келади. Уларнинг айтишича, ўзбекларда қадимдан бир қанча кураш турлари бўлиб, улар кураш ҳадисига, яъни кураш илмига асосан номланган.

Кураш ҳадисини яхши билган кекса аждодларимиз амалларнинг номланишини қуйидагича таърифлайдилар:

–икки рақиб бир-бирининг белидаги белбоғини қўйиб юбормай, оёғидан чалмай, бирон-бир амалга таянган ҳолда жисмоний куч ишлатиб уни кўтариб ташлаб, елкасини ерга теккизиш “Бел олиш кураш”;

–икки рақиб бир-бирининг белидаги белбоғини қўйиб юбормай, оёғидан чалиб ёки чалмай бирон-бир амалга таянган ҳолда жисмоний куч ишлатиб елкасини ерга теккизиш “Бел олиш кураш”;

–икки рақиб бир-бирининг белидаги белбоғидан ушлаб, фақат бир қўлни қўйиб юбориб, бир қўл панжаси билан белбоғдан ушлаб бирон-бир амалга таянган ҳолда жисмоний куч ишлатиб елкасини ерга теккизишларнинг барчаси “Бел олиш кураши” турларидир.

“Икки курашувчининг ҳар бири рақибини белбоғидан ушлаб ўзига тортади, шу билан бирга курашувчи ўз рақибидан қутулишнинг чорасини кўради. Иккинчиси уни қўйиб юбормасликка ҳаракат қилади” бу бел олиш курашининг асосидир.

Белга зўриқиш камроқ бўлган бир қанча йўналишни ўзида мужассамлаштирган тур кураш дейилади. Унда амалларни бажаришда белдаги белбоғдан ушламай ташланиш, шунингдек, белдаги белбоғни бир қўл билан ёки икки қўл билан ушлаб чалиб ёки чалмай ҳамда белдан қучоқлаб жисмоний куч ишлатиб кўтариб ташлаш каби бир қанча йўналишларни ўзида мужассамлаштирган турни ўзбеклар кураш ҳадисига асосланиб биргина ибора билан “Кураш” дейдилар.

Кези келгач шуни таъкидлаш жоизки туркий қавмлар ичида фақат ўзбекларда кураш ҳадиси китоби бўлганлиги аҳамиятга молик. Маълумот ўрнида 1959 йил Ўзбекистон ССР Совети ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан спорт жамоаларига ёрдам сифатида ўзбек ва рус тилларида “Кураш” деб номланган қоидалар китоби нашр этилган.

Аждодларимизнинг кураш ҳадиси таҳлили бўйича бел олиш курашини аниқ равшан ифодалаб берганлигига қараб, миллий-маданий меросимизни қадимий манбалардан қидириб топиш, уларни сақлаш, ўрганиш, муҳофаза этиш биз авлодларнинг муқаддас бурчимиздир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг