29 июн 19:25
Янгиликлар
Теннис

Мирра Андреева Уимблдон саралаши финалига чиқди
Дунёнинг 102-ракеткаси Мирра Андреева "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг асосий тўрига чиқиш учун яқин турибди.
Россиялик иқтидор эгаси саралашнинг 1/2 финалида WTA рейтингида 178-поғонада бораётган франциялик Хлоэ Пакени ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/2.
Учрашув роппа-роса 1 соат давом этган. Теннисчиларнинг ўзаро илк бор тўқнаш келишган. Андреева ҳам, Паке ҳам 2 тадан эйс зарбасини амалга оширишди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар