30 авг 14:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов
UFC собиқ жангчиси Забит Магомедшарипов ММАга қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Мен курашни яхши кўраман, грэпплингни яхши кўраман. Ўйлайманки, шу йўналишда чиқишларимни давом эттираман. Аммо ММАга қайтиш учун ўзимни анча катта ёшда деб ҳисоблайман. Курашда эса иштирок этиш мумкин.
Ҳозирги UFC етакчи жангчиларининг даражасини қандай баҳолайман? Ҳамма ўсмоқда, ҳамма кучаймоқда. Мен ҳам жисмонан кучайганман деб ўйлайман. Фаолиятим даврида жисмоний куч етишмасди. Агар ҳозир жанг қилганимда, эҳтимол менга осонроқ бўларди. Залда ўзимни яхши ҳис қиламан. Аммо аренада қандай бўлишини билмайман", — деди Магомедшарипов.
Ҳавола :
Манба : Red Corner MMA
Фикрлар