UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0

31 авг 08:28
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Забит Магомедшарипов етти йиллик танаффусдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди

Россиялик таниқли аралаш яккакураш устаси Забит Магомедшарипов етти йиллик танаффусдан сўнг яккакурашлардаги фаолиятини муваффақиятли қайта тиклади.

Истанбулда бўлиб ўтган ACBJJ 22 турнирининг марказий жангида у UFC`нинг кучли ярим енгил вазн тоифаси вакили, марокашлик Юссеф Залални мағлуб этди. Жангнинг тўртинчи дақиқасида россиялик спортчи рақибини партерга тушириб, устунликни қўлга киритди. Марокашлик жангчи эса бунга жавобан хавфли "учбурчак" бўғиш усулини қўллашга уринди, бироқ Магомедшарипов ундан ҳимояланишга муваффақ бўлди.

Натижада жанг тўлиқ давом этди ва етти дақиқалик беллашув якунига кўра, 35 ёшли Забит Магомедшарипов ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан ғалаба қозонди.

Жангдан кейинги интервьюда россиялик спортчи октябрь ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган ACBJJ турнирида 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида америкалик Рауль Росасга тегишли бўлган чемпионлик камари учун курашмоқчи эканлигини маълум қилди.

Турнирнинг иккинчи муҳим жангида эса UFC`нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Белал Муҳаммад "Oktagon MMA" лигаси вакили, туркиялик Керим Энгизекни орқадан бўғиш усули билан мағлуб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг