06 окт 10:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади
UFC собиқ жангчиси Забит Магомедшарипов RAF Wrestling ташкилоти билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда ESPN журналисти Бретт Окамото Х ижтимоий тармоғида спортчининг менежери Али Абдель-Азизга таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Магомедшарипов янги ташкилотдаги дебютини 14 ноябрь куни Абу-Дабида ўтказади.
Россиялик спортчи август ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этилган ACBJJ 22 турнирида қатнашган эди. У жиу-житсу қоидалари асосидаги баҳсда марокашлик Юссеф Залални ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан мағлуб этганди. Мазкур баҳс Магомедшарипов учун узоқ танаффусдан кейинги мусобақаларга қайтиш бўлган.
У бунгача охирги марта UFC октагонига 2019 йил ноябрида чиққан. Ўшанда Магомедшарипов Калвин Каттарни ҳам ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан енгган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар