UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

13 июл 10:20
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ раиси ўринбосари Олимпиадага йўл олаётган дзюдочилар билан учрашди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Париж-2024 Олимпиадасига жўнаб кетиш арафасида турган терма жамоамиз дзюдочиларимиз билан учрашди.

Самимий мулоқот асносида ўтган учрашувда Олимпия ўйинларигача бўлган машаққатли йўл, тинимсиз машғулотлар, мусобақалардаги иштирок ҳақида сўз бориб, энди меҳнатнинг самарасини оладиган фурсат етиб келгани алоҳида урғуланди. 

Дзюдочиларнинг ўзлари ҳам олдиларида қандай нуфузли мусобақа кутиб турганини жуда яхши ҳис этишмоқда. Азизжон Камилов Олимпиада лицензиясини қўлга киритган ҳар бир дзюдочи билан алоҳида суҳбатлашди. Учрашув якунида делегациямиз аъзоларига оқ фотиҳа берилди. 

Режа бўйича терма жамоамиз эртага, 14 июль куни Францияга жўнаб кетади. Олимпиадага тайёргарликнинг сўнгги босқичи Нормандия региони Кодбек-лез-Элбёф шаҳарчасида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига 13 та лицензия қўлга киритган. Ўн икки нафар (7 эркак, 5 аёл) дзюдочи яккалик баҳсларида иштирок этади, шунингдек, аралаш жамоавий беллашувларда ҳам медаллар учун кураш олиб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг