UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0

19 сен 18:56
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚда Тошкент Гран-приси олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Хабар берганимиздек, 20-22 сентябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при ҳамда 23-24 сентябрь кунлари парадзюдо бўйича IBSA Гран-при мусобақалари бўлиб ўтади.

Ушбу икки нуфузли мусобақага кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи мезбонлик қилади. Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида мусобақалар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Тошходжаев, дзюдо бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Тўраев, парадзюдо бўйича терма жамоа устози Шамсиддин Сайидов, терма жамоамизнинг етакчи спортчилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тошкент Гран-приси Токио-2020 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Шу боис ҳам мусобақага бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан юқори. Бу сафарги мусобақада дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан сара дзюдочилар ғолиблик учун беллашади. Бу галги Тошкент Гран-присининг яна бир аҳамиятли жиҳати, у илк маротаба муҳташам, халқаро талабларга тўла жавоб берадиган муҳташам “Ҳумо Арена” муз саройида ташкил этилмоқда. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари бу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

“Аввало, Тошкент Гран-присининг илк маротаба “Ҳумо Арена” мажмуасида ўтказилиши учун шароит яратиб берган муҳтарам Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирмоқчиман. Барчамиз катта спорт тадбири арафасида турибмиз. Умид қиламан, олиб борилган тайёргарликларимиз натижаси ушбу мусобақада намоён бўлади. Бизда ҳар бир вазн тоифасида жуда кучли рақобат бор ва номзодларни танлаб олишда ҳам қатор истиқболли режаларни ишлаб чиқдик. 

Масалан, Гран-прига ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасидан ҳам номзодлар жалб қилинган. Бу эса уларни келажакда катта мусобақалар ҳавосини олишида муҳим аҳамият касб этади. Тошкент Гран-приси ғолиби 700 рейтинг очкосига эга бўлади. Кумуш медаль соҳиблари 490, бронза медали эгалари эса 350 рейтинг очкосини қўлга киритади. Токио-2020 олимпиадасига рейтинг очколарини йиғиш тўхтатиладиган муддатгача, яъни келгуси йилнинг май ойи охирига қадар 13 та мана шундай рейтинг турнирларида қатнашишни режалаштирганмиз”, – деди Азизжон Камилов.


Яна бир гап, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарининг таъкидлашича, яқинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати беллашувлари ва унда полвонларимизнинг иштироки машғулотлар жараёнидаги камчиликларни кўрсатиб берди. Шу боис айни пайтда федерация раҳбарияти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига хориждан, катта эҳтимол билан япон мутахассисини жалб этиш борасида амалий ҳаракатларни бошлаб юборган.

А.Камиловнинг фикрига кўра, охирги 2-3 йилда бир қатор давлатлар, хусусан қўшни Қирғизистон дзюдо спортида сезиларли муваффақиятларга эришди. Уларнинг бу ютуқларида мамлакат терма жамоаларида япон мутахассислари фаолият олиб боришаётгани муҳим фактор вазифасини ўтаб бермоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон дзюдо терма жамоасига ҳам катта эҳтимол билан хорижлик мутахассис жалб этилади.

23-24 сентябрь кунлари ўтказиладиган парадзюдо бўйича IBSA Гран-присида ҳам терма жамоамиз энг кучли таркиб билан иштирок этади. Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Тошходжаевнинг маълум қилишича, мусобақада шу кунга қадар дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ спортчи қатнашиш истагини билдирган. Унда эркакларимиз 7, аёллар эса 6та вазн тоифасида ўзаро беллашади.

Ташкилотчилар томонидан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Гран-при мусобақаларига кириш бепул қилиб белгиланган. Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими эса 21 сентябрь куни соат 16:00да бошланади.

Суратлар муаллифи - Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг